IT-мактаб илк ўқувчиларини саралаш бўйича танлов эълон қилади

IT-мактаб илк ўқувчиларини саралаш бўйича танлов эълон қилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 сентябр куни “Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабни ташкил этиш тўғрисида”ги қарорни имзолаган эди.

Ушбу мактабга:

- умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари асосида замонавий ахборот ва педагогик технологиялардан кенг фойдаланган ҳолда математика, физика, информатика ва чет тили фанларининг чуқур ўқитилишини ташкил этиш;

- ўқувчиларда дастурлаш асосларини, маълумотлар базаларини шакллантириш ва ахборот хавфсизлиги кўникмалари ва медиа маданиятни мактаб давридан бошлаб шакллантириш;

- юқори касб маҳоратига эга бўлган педагогларни жалб этган ҳолда ўқувчиларнинг ёш математиклар, ёш физиклар, ёш дастурчилар, ёш ихтирочилар жамоаларини ташкил қилиш, уларнинг республика ва халқаро фан олимпиадаларида мунтазам иштирок этишларини таъминлаш мақсадида асос солинган.

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабига 2017-2018 ўқув йили учун 5-синфга ўқувчиларни танлов асосида қабул эълон қилинади.

Танловда иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатлар топширилиши керак:
1) Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома нусҳаси;
2) 086-тиббий маълумотнома;
3) Яшаш жойидан маълумотнома;
4) 3х4 ҳажмдаги 6 та фотосурат;
5) Ўзлаштириш табели (1-4 синф) нусҳаси;
6) Ота ва она паспорти нусҳаси.

Танлов математика ва инглиз тили фанларидан ёзма ва оғзаки шаклда ўтказилади. Ҳужжатларни қабул қилиш Ихтисослаштирилган мактаб биноси 1-қаватида амалга оширилади.
Ихтисослаштирилган мактаб манзили: Мирзо Улуғбек тумани, Тепамасжид кўчаси, 4-уй.
Ҳужжатларни қабул қилиш 2017 йилнинг 16 октябригача давом этади.

Маълумот учун тел.: (+998 71) 262-48-87

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!