IUT математика, физика ва инглиз тили курсларига танлов эълон қилади

IUT математика, физика ва инглиз тили курсларига танлов эълон қилади

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) умумтаълим мактабларининг 9-10 синфлари ҳамда касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларнинг 1-2 босқич ўқувчиларига ёзги таътилларини фойдали ўтказишни таклиф этади.

IUT умумтаълим мактабларининг 9-10 синфлари ҳамда касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларнинг 1-2 босқич ўқувчилари учун математика, физика ва инглиз тили каби фанларидан Тайёрлов курсларини эълон қилади. Бу ҳақда университет сайтида хабар берилмоқда.

Мазкур курслар тингловчиларга кириш имтиҳонлари олдидан ўз малакаларини ошириш, ёзги таътилни фойдали ўтказиш ҳамда университет ҳаётини ҳис қилиш имконини беради. Шунингдек, тингловчилар IUTда ўтказиладиган турли хил таълим тадбирларида иштирок этиш имкониятига эга бўладилар.

Ёзги курс натижаларига кўра муваффақиятли тингловчилар дастлабки саралашсиз бир йиллик ёки икки йиллик тайёрлов курсларининг тингловчиларига айланадилар.

Тайёрлов курсларига рўйхатдан ўтиш 2018 йилнинг 23 апрелидан 18 май кунига қадар қуйидаги саҳифа орқали амалга оширилади. Шошилинг, жойлар чекланган!

20 май куни математика, физика ва инглиз тили фанларидан тингловчиларнинг билим даражасини аниқлаш учун дастлабки имтиҳон ўтказилади. Жавоблар 27 май куни эълон қилинади. Курслар 2018 йил 4 июндан бошланади.

Дарсларнинг давомийлиги 1,5 соатни ташкил этиб, ҳафтасига 3 маротаба ўтказилади.

Қўшимча маълумот учун 2899999 (ички 0301) телефон рақами орқали мурожаат қилинг.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!