IUT ва Ислом Каримов номли ТДТУ ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолашди

IUT ва Ислом Каримов номли ТДТУ ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолашди

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) ва Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети (Ислом Каримов номли ТДТУ) ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзоладилар, деб хабар берилмоқда Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг сайтида.

Ҳужжатни Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори Сарвар Бабаходжаев ва Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ректори Садритдин Турабжановлар имзолашди.

Меморандумни имзолаш маросими Тошкент шаҳридаги Инҳа университети биносида, икки университет ходимлари ва профессор-ўқитувчилари иштирокида билан ўтди.

Ҳужжат доирасида Олий таълим муассасалари Ўзбекистон иқтисодиётининг илмий-техник ва инновацион ривожланишининг давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этишни режалаштирмоқда.

Томонлар ўзаро манфаатли соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида ўқитувчилар, илмий ходимлар ва докторантлар алмашинувини йўлга қўйиш ниятидалар.

Бундан ташқари, университетлар биргаликда илмий-техник лойиҳалар ва инновацион ишланмаларнинг амалга оширилишини, шунингдек тегишли илмий йўналишларда талабаларнинг ижодий тўгаракларини ташкил этишни қўллаб-қувватлашади.

Ўқув муассасалари биргаликда илмий изланишлар олиб боришади, академик маълумотлар, материаллар ва нашрлар билан алмашадилар.

Бундан ташқари, томонлар олий ўқув юртлари томонидан ташкил этилган семинарлар ва илмий анжуманлар ўтказишади ва иштирок этишади.

Имзолаш маросими доирасида Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети маъмурияти ва факультети IUTдаги ўқув жараёни билан танишишди.

Шунингдек, улар IUT талабалари ҳамда профессорлари учун яратилган шарт-шароитларни ўз кўзлари билан кўриш имконига эга бўлишди.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!