Жаҳондаги илк давлат Telegram'ни тўлиқ блоклади

Жаҳондаги илк давлат Telegram'ни тўлиқ блоклади

Индонезия ҳукумати мамлакатда Telegram мессенжери фаолиятини блоклаб қўйди. Маҳаллий интернет-провайдерларга мессенжерга тегишли бўлган 11 та доменни тақиқлаш бўйича топшириқ берилган.

«Тўғри, Telegram мамлакатда блокировка қилинди ва биз айни пайтда бу қарорга изоҳ тайёрламоқдамиз», — дейди Алоқа ва ахборот технологиялари вазирлиги вакили.

Гап шундаки, аксарият Telegram-каналлар мамлакат қонунчилигида тақиқланган контентни, жумладан терроризмнинг радикал ғоялари ва экстремизмни тарғиб қилади. Уларнинг аксариятида портловчи моддалар тайёрлаш сирлари ҳам ўргатилади.

Модомики, Павел Дуров бундай номақбул контентга қарши қандай курашишига оид режаларини баён қилмаса, Индонезия бу мессенжер фаолиятига батамом нуқта қўяди. Индонезия ҳукуматининг фикрича, Telegram мамлакат хавфсизлигига катта хавф туғдиради.

14 июлдан бошлаб индонезиялик интернет фойдаланувчилари мессенжерга кира олмаётганликларидан шикоят қила бошлашган.

Дуровнинг Twitter тармоғидаги саҳифасида маълум қилишича, Индонезия ҳукуматининг бу қарори кутилмаган воқеа бўлган. Индонезия томони бирор маротаба компанияга Telegram фаолияти бўйича шикоят ёки сўров юборилмаган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!