Триллион доллари бор қудратли компания қачон пайдо бўлиши айтилди

Триллион доллари бор қудратли компания қачон пайдо бўлиши айтилди

Триллион долларни сонларда томоша қилинг: 1,000,000,000,000. Тарихда бу қадар бойликка эга бўлган на шоҳ ёки на бирор император бўлган эмас. 

Айни пайтда бунча пулни жамғариш учун жаҳондаги энг бой 37 та одамнинг бойлигини умумлаштиришга тўғри келади. Яқин йилларгача ҳам бунча маблағга эгалик қиладиган одам ёки компанияни тасаввур қилиш қийин эди. Аммо, кўп ўтмасдан жаҳонда илк триллионер компания пайдо бўлмоқда.

Apple кейинги ойда тақдим қиладиган 3 та фламанлар жаҳон смартфон бозорига $900 — $1,100 доллар нархида чиқарилади. Булар жаҳоннинг энг қиммат смартфонларидан бўлишади. Бу эса "Олма" корпорациясига илк триллион АҚШ долларини ишлаб олиш имконини беради.    

MarketWatch таҳлилий компанияси тақдим этган маълумотларга кўра, янги iPhone тақдим қилингач, аввалги моделларга бўлган эҳтиёж тушиб кетади. Apple сўнгги чоракнинг ўзида кенжа флагманларидан ҳам яхшигина даромад кўрди: $56 млрд. доллар.  

Экспертларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, "аждодлари"дан тубдан фарқ қилувчи iPhone 8 компания тарихидаги кейинги энг яхши сотиладиган смартфон бўлади ва бир йил ичида Apple унинг орқасидан жаҳоннинг триллионер компаниясига айланади.

RBC Capital тадқиқотчиси Амит Дарьянани янги айфонларга бўлган талабнинг ошиши натижасида Apple акциялари баҳоси $32-35 долларга қимматлашишини айтмоқда. Натижада, корпорация қимматли қоғозларининг нархи $160 дан $192-195 долларга кўтарилади.

Экспертларнинг фикрича, бундан кейин "сунъий ақл" технологияси ҳар қандай компания учун триллион доллар ишлашнинг энг тез ва осон йўли бўлади.

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.