Жаҳоннинг энг кучли смартфонлари – ТОП10

Жаҳоннинг энг кучли смартфонлари – ТОП10

Электроника воситаларининг платформа самарадорлигини синовдан ўтказадиган AnTuTu бенчмарки ҳар ойда ўз талқини бўйича жаҳоннинг энг тезкор ишлайдиган смартфонлар рейтингини эълон қилади.

Куни кеча мазкур ресурс 2017 йилнинг июнида имтиҳондан ўтказилган, айни пайтда энг кучли платформага эга мобил алоқа воситалари рўйхатини маълум қилди.

Унга кўра, OnePlus 5 флагмани барча рақибларни ортда қолдириб, 1-ўринни эгаллаган. Иккинчи поғона эса  Nubia Z17, ундан кейинги ўрин  HTC U11 флагманларига насиб қилган.


Рейтинг рўйхати қуйидагича:

1. OnePlus 5 (181879 балл)

2. Nubia Z17 (179072 балл)

3. HTC U11 (174729 балл)

4. Galaxy S8+ (171703 балл)

5. Xiaomi Mi6 (170255 балл)

6. iPhone 7 Plus (170177 баллов)

7. Xperia XZ Premium (165835 балл)

8. iPhone 7 (160589 балл)

9. Galaxy S8 (160331 балл)

10. OnePlus 3T (159727 балл)

Кўриниб турибдики, рейтингдаги етакчи Андроид-смартфонларнинг барчаси Qualcomm Snapdragon 835 процессори платформасига эга.


Шу вақтга қадар етакчи бўлиб келган iPhone 7 Plus лидерликдан чекиниб, қуйига тушиб кетган. Кучли 5 та Android-рақиблардан сўнг энг кучли айфон -- iPhone 7 Plus флагмани рейтингда 6-ўринда турибди. iPhone 7 модели эса 8-ўринга муносиб топилган.

«Флагманлар кушандаси» лақаби билан тақдим қилинган OnePlus 5 лақабига муносиб бўлди. У 181 879 балл тўплаб, мобил технологиялар платформасида тезкор ишлаш бўйича рекорд ўрнатган. Шу тахлит бир муддат аввал компаниянинг бенчмарк натижаларини сохталаштиргани билан боғлиқ миш-мишларга чек қўйилди. Nubia Z17 ва HTC U11 смартфонлари 179 072 ва 174 729 балл тўплашган.

Samsung Galaxy S8+ ҳамда Xiaomi Mi 6 телефон аппаратлари имтиҳонларда 171 703 ва 170 255 балл олган. Apple флагмани  170 177 очко йиққан. Экспертларнинг фикрича, айфондаги самарадорликнинг тушиб кетишига сўнгги прошивка -- iOS 10.3 тизимидаги бир оқимли режимида ўтказилган имтиҳонлар сабаб бўлган.



iOS-қурилмалар рейтингида эса, Apple А10Х Fusion процессори тенгсиз эканини намойиш қилган. Жумладан, шу йилнинг июнида тақдим қилинган 10,5 дюймли iPad Pro'да ўрнатилган бу чип синовлар давомида 222 824 балл тўплаб, Apple'нинг бошқа электроника воситаларини "чанг"да қолдирган.

Аксарият технологларнинг фикрича, келаётган кузда тақдим қилинадиган iPhone 8 флагманидаги Apple А11 процессори айфоннинг самарадорликдаги нуфузини қайта тиклаши мумкин. 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг.


Сўнгги хабарлар