Java дастурлаш тилини ўрганиш учун 10 та сабаб

  •   DiMaX
  •  4886
  •  08.01.2018 17:04

Java дастурлаш тилини ўрганиш учун 10 та сабаб

Бизнинг ҳаётимизни осонлаштирадиган кучли ва камчиликлари мавжуд бўлган дастурлаш тиллари жуда кўп. Java эса ўтган 20 йил мобайнида энг яхши дастурлаш тилларидан бири эканини исботлади. Вақт ўтиши билан Java муваффақиятли дастурларни амалга ошириш учун муҳим таркибий қисм сифатида ўз ўрнини эгаллади. Дастурлаш тиллари машҳурлигининг сўнгги индекслари Javaнинг энг машҳур тиллардан бири эканлигини яна бир бор исботлади.

Java дастурлаш тилини ўрганишимизда ва муваффақиятли дастурчи бўлишимизга олиб келадиган сабаблар қуйидагилардир:

  1. Javaни ўрганиш учун ресурслар жуда-жуда кўп

Java ривожланган дастурий тил бўлиб, таълим жараёнида мукаммал кўмакчи сифатида ишлайдиган кўплаб онлайн ресурслар мавжуд. Ўзингизнинг эҳтиёжингизга қараб, ўрганишингиз учун бепул ва пулли таълим ресурсини бемалол топа оласиз. Қисқача қилиб айтганда, Java билан боғлиқ бўлган ҳар қандай саволларингиз форумларда аллақачон сўралган ва уларга жавоблар берилган.

  1. Иш топиш имкониятлари кенг

Java бўйича яхши билимга эга дастурловчиларга талаб доимо катта. Катта имкониятларга эга ва кенг тарқалган дастурлаш тили технология саноатида иш ўринларини яратишда давом этмоқда. Бундан ташқари, Android иловалари машҳурлиги Javaдаги мобил иловаларни ёзадиган Android дастурчилар учун жуда кўп имкониятлар яратди.

  1. Объектга йўналтирилган дастурлаш тили

Объектга йўналтирилган дастурлаш тили сифатида Java’нинг концепциялари жуда осон. Ушбу хусусият Javaни мослашувчан, тизимли модулли ва кенгайтириладиган дастурлаш тилига айлантиради. OOP концепцияларидан фойдаланишда Java катта имкониятлар беради.

  1. Java очиқ кодли дастурлаш тили

Биз бепул ва очиқ кодли дастурларини яхши кўрамиз, шундай эмасми? OpenJDLK – Java дастурлаш тилининг эркин ва очиқ манба кодли иловаси. Очиқ кодли дастурлаш тили бўлиб, у операцион тизим муҳитида мустақил платформадир. Бундан ташқари, сиз Java’да дастурларни ёзиш учун бир сўм ҳам пул сарфламайсиз.

  1. Java’нинг API’лар рўйхати

Java дастурлаш тилининг API’лари тил муваффақиятининг асосий сабабларидан бири саналади. Java’нинг очиқ кодли қўллаб-қувватланадиган кенг тўпламига эгадир. Сиз Java билан ишлашда керак бўладиган барча нарсаларни билиб олишингиз мумкин.

  1. Кучли ривожлантириш воситалари

Java учун мавжуд кучли IDE’лар Java’ни юқори даражада ишлатишда муҳим рол ўйнади. Intellij Idea, Eclipse ва Netbeans Java’da дастурлашни ёзиш жараёнида сизга ёрдам беришдан ташқари, улар дастурчиларга юқори даражадаги ёрдамини таклиф этади.

  1. Фойдаланиш доираси катталиги

Java дастурлаш тили ҳамма жойда ишлатишингиз мумкин. Унинг барқарорлиги ва кенгаювчанлиги туфайли сиз Java’ни мобил телефонлар, десктоп дастурлар, веб-иловалар яратишда, кенг миқёсли иловалар ва ҳоказоларда ишлатишингиз мумкин.

  1. Бу дастурлаш тилидаги дастурчиларнинг кўплиги

Жаҳон бўйлаб тарқалган тахминан 10 миллион Java-дастурчилар билан Java дастурчилар жамоаси ўсишда давом этмоқда. Бошқа очиқ кодли технологиялар каби Java ҳам жамиятга қайтариш фалсафасини илгари суради. Stackoverflow каби бир нечта онлайн форумларда Java дастурчи мутахассислари ҳар доим янги ўрганаётларга ёрдам беришга тайёр.

  1. Java’дан бутун дунё фойдаланади

Агар сиз ҳали ҳам Java ва унинг қиймати борасида шубҳалансангиз, сиз Amazon.com, Facebook.com каби веб-сайтларда Java ишлатилишини билиб олинг. LinkedIn.com ва eBay.com, бундан ташқари, корпоратив дастурларни ишлаб чиқишда, «булутли» серверларни ривожлантириш ва ҳоказоларда фойдаланилади.

  1. Java’ни ўрганиш осон

Инглизчага ўхшаш синтаксиси билан, Java’ни қисқа вақт ичида ўргана оласиз ва фойдали иловалар яратиш учун фойдаланасиз.

Манба: Personal Development Process

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.