ЖЧ–2018: мухлислар қандай смартфонлардан фойдаланишмоқда?

  •   DiMaX
  •  1914
  •  16.06.2018 16:11

ЖЧ–2018: мухлислар қандай смартфонлардан фойдаланишмоқда?

Шу кунларда жаҳон афкор оммасининг ҳамда миллионлаб ишқибозларнинг эътибори футбол бўйича 2018 йилги Жаҳон чемпионатда бўлиб турибди. Жумладан, ушбу ўйинларни бевосита майдонларда томоша қилиш учун Россияга ташриф буюрган мухлисларнинг қандай смартфонлар тутиши ҳам ўрганиб чиқилган.

ЎҚИНГ: Ucell’дан яна бир ҳадя: Футбол бўйича жаҳон чемпионати – смартфонингизда!

oneFactor компанияси SmartIndex реклама платформаси кўрсаткичларига асосланган ҳолда ушбу маълумотларни эълон қилди. Буни қарангки, футболнинг ҳақиқий ишқибозлари орасида оммалашган смартфонлар рейтингида энг юқори учта ўринни Apple маҳсулотлари эгаллаган.

Умумий ҳисобда олиб қараганда, мазкур рўйхатнинг чўққисида iPhone 7 савлат тўкиб турибди. SmartIndex маълумотларига кўра, Жаҳон чемпионатини «жонли» томоша қилишга келганлар орасида 10 мингдан ортиғи айни шу моделдаги айфон тутади. Рейтингнинг иккинчи поғонасини эса 7 мингталик кўрсаткич билан iPhone 6 модели забт этган. iPhone X суперфлагмани эса кучли учликни якунлаб берган.

ЎҚИНГ: Футбол ишқибозлари учун еттита ажойиб илова

Шунингдек, қайси мамлакатлардан келган ишқибозлар қайси моделдан кўпроқ фойдаланаётгани ҳам маълум қилинди. Масалан, энг қиммат iPhone X смартфонидан фойдаланаётганлар орасида Саудия Арабистонидан келган мухлислар кўпроқ – бу моделдаги айфонларнинг 20 фоизи айнан саудияликлар қўлида. iPhone 7 русумли смартфонлардан эса кўпроқ бразилиялик (12 фоиз) ҳамда перулик (11 фоиз) мухлислар фойдаланишмоқда. Олтинчи авлод айфонлар эгалари орасида эса австралияликлар кўпроқ эканлиги аниқланди.

«Тишланган олма»сиз смартфонлар бўйича эса жанубий кореяликларнинг Galaxy туркумига мансуб қурилмалар футболсеварлар орасида оммабопроқ бўлиб чиқди. Жумладан, Galaxy J2 девайсидан сенегаллик, J5 гаджетидан тунислик, Galaxy S7 моделидан эса жанубий кореялик ишқибозлар кўпроқ фойдаланишаётган экан.

Бошқа моделлардаги смартфонлар футбол ишқибозлари орасида деярли бир хилда оммалашганини айтишмоқда.

ЎҚИНГ: Футбол: Жаҳон чемпиони ҳозирданоқ маълум