Жуда мўрт экан: гап iPhone X камераси объективи ҳақида бормоқда

  •   Saroy
  •  1169
  •  25.05.2018 17:37

Жуда мўрт экан: гап  iPhone X камераси объективи ҳақида бормоқда

Кийинги бир неча ойдан буён  iPhone X фойдаланувчилари Apple ва Reddit устидан шикоят қилмоқда, негаки, гаджетнинг объективига дарз кетган ҳолатлар тез-тез кузатилмоқда.

Бундан ташқари, фойдаланувчилар Apple дўконлари қурилмани кафолат бўйича алмаштириб бермаётгани ҳақида ҳам таъкидлашмоқда, дейилади  9to5mac.com сайтида берилган хабарда. 

Улар қурилма ерга тушириб юборилган, деб қарор чиқаради-қўяди. Лекин фойдаланувчиларнинг таъкидлашича,  iPhone X’ни ҳеч қачон қўлдан тушириб юбормаган.

 ЎҚИНГ: iPhone 8 ва iPhone 8 Plus: Жаҳоннинг биринчи рақамли смартфонлари

"Байрам олдидан  iPhone X сотиб олгандим, орқа камера ойнаси дарз кетганини пайқаб қолдим. Телефонни ҳар доим ғилофда сақлайман. Ҳеч қачон ташлаб юбормагандим. Apple Store’га қайтариб олиб бордим, менга муаммони бартараф қилиш учун  549 доллар тулайсиз, дейишди",  деб ёзади бир фойдаланувчи.

Бошқа фойдаланувчи эса iPhone X камераси объекти илиқ об-ҳаво бўлишига қарамай дарз кетди, дейди.

Шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки, гарчи фойдаланувчилар смартфонга ҳеч қачон жароҳат етказмаганлигини қайта-қайта таъкидлашаётган тақдирда ҳам, бу объективнинг бошқа йўллар билан   синиши мумкин эмас, дегани эмас. Масалан, смартфонни чўнтагингизга солиб юрибсиз, у ерда яна калитлар боғлами ҳам бор.

ЎҚИНГ: Apple ва Samsung бу "хитойча зарба"дан сўнг тиззагача ерга ботдилар

Умуман олганда, бундай тоифадаги муаммоларни кузатиб бориш айнчайин қийин масала. Чунки  Apple борган сари кўп iPhone сотмоқда ва бундай вазият ҳали кўп такрорланиши мумкин

. Apple эса ўзининг расмий изоҳини ҳалигача бергани йўқ.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!