Калифорниядан Falcon 9 ракетаси коинотга муваффақиятли учирилди
Ўнта Iridium NEXT телекоммуникацион сунъий йўлдошлар ортилган Falcon 9 оғир ташувчи ракетаси АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг Калифорния штатидаги Ванденберг базасидан учирилди. Бу ҳақда Sof.uz хабар бермоқда.
Ушбу парвоз 2016 йил 9 сентябрда Falcon 9 ракетаси фалокатга учрагандан кейинги илк парвоздир.
Ракетанинг биринчи поғонаси нормал шароитда ажралган ва у Тинч океанидаги денгиз платформасига туширилган.