Камералар жанги: Huawei P10 Plus девайси LG G6’га қарши

Камералар жанги:  Huawei P10 Plus девайси  LG G6’га қарши

Яқиндагина тақдим қилинган LG G6 ҳамда Huawei P10 Plus флагманлари айни пайтда қўш объективли бош камерага эгалиги билан мобил фотография оламида бир-бирларига муносиб рақиб бўла оладилар. Уларнинг бош камералари ёруғлик даражаси юқори бўлган шароитда сифатли суратга олиши билан ҳаттоки жуда инжиқ фотографни ҳам таъсирлантира олади.

LG G6 флагман смартфонининг бош камераси 13 мегапикселли 2 та сенсордан иборат. Улардан бирининг оптик прибор ҳажми f/1.8 ҳамда у оптик барқарорлаштириш функциясига эга. Иккинчи сенсор ҳам 13 МП бўлиб, у f/2.2 ҳажмли кенг прибор ва оптик барқарорлаштириш, кенг бурчак остида суратга олиш ҳамда фазали автофокус тизимлари,2 тусли LED фоточақноқ билан таъминланган.

Huawei P10 Plus эса қадимий немис фирмаси бўлмиш Leica’нинг 13 мегапикселли Summicron камера модули билан мақтана олади. Унинг оптик прибор ҳажми f/1.8 ҳамда оптик барқарорлаштириш функцияга эга. Бош камерадаги иккинчи объектив ҳам 13 МП, унинг апертураси f/2.2 ҳамда кенг бурчак остида суратга олади. Бу сенсор ҳам оптик барқарорлаштириш ҳамда фазали автофокус каби замонавий фотография технологиялари билан таъминланган. Шунингдек, мазкур сенсорлар оқ-қора тасвирни 20 МП ва 12 МП сиғимда муҳрлаш имконига ҳам эга. Бу камера тасвирни 2 карра яқинлаштириб суратга олиш имконига эга.

Кўриниб турибдики, техник имкониятлар ҳар икки девайсда бир хил. Ҳар иккала смартфон бош камераларида f/1.8 ва  f/2.2 ҳажмли кенг ёруғликни ўтказувчи апертуралардан фойдаланилгани уларга ёруғлик паст жойда ҳам ёрқин сурат олиш имконини беради. Қуйидаги имтиҳонда ҳам биз LG G6 ҳамда Huawei P10 Plus камераларини “auto” режимига қўйиб, асосан тунги шароитда қандай суратга олишларини синовдан ўтказдик. Боиси, шундан келиб чиқиб, уларнинг кундузи қанчалик сифатли сурат олиши мумкинлигига баҳо бериш мумкин.

Эслатма: чап томондан LG G6 ҳамда ўнг томондан Huawei P10 смартфони олган суратлар ўрин олган.

1-саҳна: Бино ичкарисидаги ёруғлик паст шароитда суратга оламиз

Бино ичкарисида, ёруғлик паст шароитда сураттга олишда LG G6 ҳам, Huawei P10 Plus ҳам ёруғлик паст ҳолатда ҳам яхши тасвирга олишини исботлай олди. LG G6 олган сурат бир оз хира бўлса, Huawei P10 Plus олган суратнинг ранги ҳаддан зиёд тўйинганлигини кўриш мумкин. Шундай бўлса ҳам, P10 Plus олган сурат нисбатан муваффақиятли чиққан. Шунингдек, Huawei’нинг смартфони ижодига мансуб ўнг томондаги тасвирнинг  динамик диапазони ва аниқлик даражаси юқори. Шундай қилиб, P10 Plus – 1 балл билан ғолиб.

2-саҳна: Тунги ташқари муҳитда суратга оламиз

Бу гал ҳам G6 олган суратнинг бир оз хиралигига гувоҳ бўлиш мумкин. Суратда равшанлик даражаси паст. Бир томондан P10 Plus олган сурат ҳам биз кутганчалик юқори сифатли эмас. Аммо, солиштириб кўрганда, хитойликнинг камераси кореялик “рақиби”нинг “кўз”ларидан кўра, ёрқин ва деталларга бой бўлган сурат олган. У олган суратда гулнинг барглари бир оз рангпар чиққан. Рақиби эса, бу жиҳатдан устун. Лекин, фокус гулга қаратилгани боис, бу гал ҳам P10 Plus’га 1 балл қўйиб, ғолиб деб эълон қилишга мажбурмиз.

3-саҳна: Ташқи муҳитда тунда суратга олиш

Бу гал LG’нинг қобилияти юзага чиқди. У олган  сурат умумий жиҳатдан деталларга бой, шунингдек тасвирдаги динамик диапазон ҳам кенг ва равшанлик даражаси юқори. P10 Plus олган суратда эса ранг ва деталлар ўртасидаги қарама-қаршилик паст, сурат қоронғу чиқиб қолган. Эътибор берсангиз,  P10 Plus олган расмдаги осмон манзарасида ранглар қоришиб, қорайиб қолган. G6 бу гал мутлоқ ғолиб бўлди ва 1 баллни қўлга киритди

 

4-саҳна: Тунда ташқи муҳитда суратга олиш

Бу шартда LG’нинг олган суратида ранглар мутаносиблиги бир оз баланд ва P10 Plus’нинг олган суратида ранглар табиийликка мойил.  LG’да қайиқнинг ранги ва ўриндиқнинг рангида оқ тус баланси кўпайиб кетган. Huawei смартфони эса деталлардаги қора, қизил ва оқ рангларни меъёрида белгилай олган. Ғолиб, шубҳасизки — P10 Plus’га яна бир балл қўямиз.

5-саҳна: Тунда ташқи муҳитда суратга олиш

Кўриб турганингиздек, ёруғлик паст шароитда бу гал ҳам ҳар иккала флагман смартфонларнинг камералари яхши ишлади. G6 олган сурат, гарчи сарғиш тусда бўлса ҳам, P10 Plus билан солиштириб кўрганда нисбатан яхши. P10 Plus, гарчи умумий манзара тусини тўғри муҳрлай олган бўлса-да, ундаги ранг ва деталлар бир оз ноаниқ ва расмда хиралик бор. LG G6 олган суратнинг тубига ёки орқа фоннинг қаърига эътибор берилса, ёрқинлик даражаси юқори. Автомобилнинг олд кузовидаги белгисига эътибор қилинса ҳам, кореялик смартфонда бу белги ёрқинроқ акс этган. Натижада, бу гал LG G6 1 балл билан тақдирланади.

6-саҳна:  Тунда ташқи муҳитда суратга олиш

Биз яна бир бор ҳар иккала смартфонга имкон бериш мақсадида, тунги шароитда қуйидаги суратни олишга қарор қилдик. Кўриб турибсизки, G6 муҳрлаган тасвирда динамик диапазон ҳамда детализация кўлами юқори.  Шу билан бирга, P10 томонидан олинган суратнинг олд қисмида ранг ва аниқлик яхши. Аммо, орқа фонга эътибор қилинса, G6’да олинган расмда бино олд қисми ёруғроқ. Бу гал G6’га 2 балл, P10 Plus’га 1 балл беришни жоиз топдик.

Хулоса

Камерафонлар тайёрлаш сўнгги йилларда смартфон ишлаб чиқарувчи компаниялар учун кучли рақобат тенденциясига айланди. Жумладан, LG  ҳам, Huawei ҳам бу жиҳатга жиддий эътибор қаратишмоқда. Юқоридаги мобил камералар имтиҳонининг натижаларига кўра, ҳар иккала смартфон 4 баллдан тўплашга эришишди. LG G6 кўпинча суратдаги оқ тусни ошириб юборган бўлса ҳам, тунги шароитда деталларга бой сурат олишда тенгсизлигини ҳам исботлади.

Huawei P10 эса ёруғлик паст шароитда ёрқин сурат муҳрлашга қийналса ҳам, ёруғлик ўртача муҳитда рангларга тўқ ва табиийликка мойил бўлган тасвирлар олиши билан ўзидаги Leica — “немис сифати” дейилган камера технологиясини оқлади.

Хулоса шуки, 2017 йилнинг смартфонлари бўлмиш LG G6 ва Huawei P10’нинг камералари мисолида кўриб турибмизки, жорий йилда мобил фотография сифати яна бир поғона илгарилашга муваффақ бўлибди. Сиз ўз фикр-мулоҳазаларингизни билдириш ва маъқул камерафонга овоз бериш ҳуқуқига эгасиз.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!