“Касперский” лабораторияси смартфонга вирус тушишининг оммабоп сабабини айтди

“Касперский” лабораторияси смартфонга вирус тушишининг оммабоп сабабини айтди

Мобиль алоқа воситасини компьютер ёки ноутбук орқали қувватлантириш хавфсиз деб ўйласангиз, хато қиласиз. Kaspersky Lab компанияси тадқиқотчиларининг маълум қилишича, бу усул орқали смартфонни қувватлаш зарарли файлларнинг телефон тизимини бузиб кириши учун айни муддао экан.

Номаълум, хусусан арзон қувватлаш қурилмаси (зарядка)дан фойдаланиш “ақлли телефон” тизимининг ишдан чиқишига сабаб бўлади.

Маълум бўлишича, интернет тармоғига уланган икки электрон қурилма ўзаро уланганда уларга учинчи томоннинг ноқонуний хакер иловаси автоматик ўрнашиб олади ва 3 дақиқа ичида смартфон номи, ишлаб чиқарувчиси, қурилма тури, сериал рақами ва шахсий бошқа маълумотларни ўғирлайди.

Хакерлар эса бу маълумотларни олиб, улар ёрдамида кейинчалик мазкур смартфонларга зарарли файлларни осонлик билан жойлайдилар ёки бошқа кибер жиноятчиликларни амалга оширадилар.

Kaspersky Lab маркази USB орқали смартфонни қувватлашда қуйидагиларга амал қилишга чақиради:

– Ишончли ва вирусларга қарши компьютер ёки ноутбукдан фойдаланиш;

–  Компьютер USB-порти орқали қувватлаганда смартфонни ўчириб қўйиш;

– Смартфонни жамоат жойларига тегишли бўлган компьютерларга уламаслик;

–  Маълумотларни ҳимоялашда шифрлаш тизими ва хавфсизликни таъминловчи тизимлардан фойдаланиш ва мураккаб махфий калит сўзларни танлаш;

– Смартфон компьютерга уланганида унга кириш тизимини ҳеч қачон очиқ қолдирманг. USB орқали қувват олаётган телефонга бармоқ излари сканери орқали кириб-чиқиш.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!