Кейинги iPhone’нинг номи ва нархи маълум қилинди

Кейинги iPhone’нинг номи ва нархи маълум қилинди

Навбатдаги iPhone аппарати Apple компаниясининг 10 йиллик юбилейи муносабати билан тақдим этилади ва гаджет бугунга қадар “Олмачи компания” томонидан чиқарилган телефонлар орасида “энг қиммати” бўлади.
Янги айфоннинг $1000 доллардан сотувга чиқарилиши тўғрисида Fast Company онлайн журнали компаниядаги манбаасига асосланиб хабар тарқатмоқда.
Айни пайтда 256 гигабайт қўшимча хотирага эга iPhone 7 Plus энг қиммат айфон бўлиб, у халқаро бозорда $969 доллардан сотилмоқда. Ўз навбатида, келажак “iPhone”ининг янада такомиллашган бўлиши кутилмоқда.
Жумладан, янги афон девайси айни пайтда оммалашган OLED дисплейга, шунингдек янада катта хотира сиғими ҳамда каттароқ қувват сиғимли “қувват тоши” билан таъмин қилинади.
5,8 дюйм экранга эга бўладиган iPhone қандай номланиши борасида баҳслар мавжуд. Айфонларнинг анъанавий номланиши давом этса, навбатдаги смартфон индекси “iPhone 7s” деб номланиши зарур. Компаниядаги манбаанинг маълум қилишича, Apple айни кунда кейинги “ақлли телефон”ини “iPhone 8” ёки янада ҳашамдор қилиб, “iPhone X” деб номламоқчи.
5,8 дюймли янги айфон билан бирга, айфоннинг 4,7 дюймли модели, тахминларга кўра, iPhone 7s ҳамда 5,5 дюймли iPhone 7s Plus смартфонлари ҳам тақдим қилинади. Бу иккала смартфтон ҳам классик суюқ кристалли дисплейлар билан таъминланади.
Маълумотларга кўра, 5,8 ва 4,7 дюймли гаджетлар 2 линзали камераларга эга бўлишади. iPhone 8 (iPhone X)’нинг орқа панели тўлиқ шишадан тайёрланади. Натижада, янги айфон тўлиқ шиша корпусга эга бўлади.
Apple айни кунда айфон аппаратини имкон қадар моддий тугмалардан холи қилиш бўйича изланишлар олиб бормоқда. Шунга кўра, “энг қиммат айфон” сезгир, виртуал тугмаларга эга бўлади.
Янги iPhone учун процессорларни Intel ва Qualcomm компаниялари етказиб беришади. Шу билан бирга, Apple лазер нури технологияси бўйича жаҳонда етакчи Lumentum компанияси билан ҳам ҳамкорлик қилмоқда. Демак, истқиболда янги iPhone аппаратида “3D технологияси” ҳам жорий қилинади. Ушбу технологиядан аппарат тизимида шахсни тасдиқлашда ҳам фойдаланилиши мумкин.
Ҳозирча тақдимотнинг аниқ куни маълум эмас. Apple 2018 йилнинг бошида 100 минг дона янги смартфонни синовли равишда фойдаланишга чиқаришни режа қилган. Анъанавий равишда, нуфузли юбилей тадбирининг май ойида бўлиб ўтиши кутилмоқда.