Кейинги Хитой флагман смартфони шундай суратга олади

Кейинги Хитой флагман смартфони шундай суратга олади

Бу йил Хитойнинг OnePlus 5 номли смартфонига оид маълумотлар тақдимотдан анча аввал пайдо бўла бошлади. Ҳозирча у ҳақидаги аниқ жиҳат — корпус дизайни ва камеранинг сифатли суратга олишидир. Сўнгги ҳафтада компания раҳбари Пит Лау синовдан ўтказиш учун ўзи билан олиб юрган бу янги флагманда муҳрланган суратларни мунтазам эълон қилиб, смартфон фойдаланувчиларининг диққатини тортмоқда.
Жумладан, қуйидаги — тонг отиши вақтида олинган фотосуратлар ҳам OnePlus 5 телефони ижодига мансублиги айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, OnePlus 5 смартфонининг бош камераси қўш объективли тизимга эга бўлади. Бу камера модулларидан бирининг ёруғлик линзаси f/1.7 ва сиғими 16 мегапикселли, бошқасининг ёруғлик линзаси f/2.6 ва сиғими 20 МП бўлади. Олд камера модулининг эса 16 МП бўлиши кутилмоқда.

Инсайдерларнинг ёзишича, 5,5 дюймли OnePlus 5 флагманининг AMOLED-панелли FullHD экрани бўлади. Унинг 3300 мА соат токни жамлайдиган аккумулятори Dash Charge тезкор қувватлаш технологиясига эга бўлиб, 30 дақиқада тўлиқ қувват олади.

OnePlus 5 платформасида Snapdragon 835 илғор чипи, 6/8 Гб тезкор хотира ўрнатилади. Смартфон Android 7.1 Nougat операцион тизими бошқарувида ишлайди.

Ҳозирча флагман нархи барчани қизиқтириб турибди. Унинг энг арзон талқини $470 доллардан сотувга чиқиши айтилмоқда.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!