Кибер-вируслардан ҳимояланиш учун 4 тавсия

Кибер-вируслардан ҳимояланиш учун 4 тавсия

Ишдан қайтиб келгач, кўпчилигимиз электрон почтага кўз югуртириш, суҳбат қуриш ёки кино томоша қилиш мақсадида, компютерни ёқамиз. Бироқ, не кўз билан кўрайликки, компютер ёқилмайди. Унинг экранида “Барча файллар шифрланди. Уларни ўз ҳолига қайтариш учун 300 доллар тўлашни талаб қиламиз!” деган ёзувни кўрамиз. Чиндан ҳам компютер тармоғига тушган вирус боис файллар машина ўқий олмайдиган форматга келтирилган. Шахсий компютер — бизнинг хотираларимиз, йиққан-терганларимиз сақланадиган муҳим маълумотлар омбори. Сўралган пулни тўламасак, улардан маҳрум бўламиз.

Бу вазиятда ҳар қандай экспертнинг биринчи тавсия компютерни ток ва интернет тароғидан узиш кераклиги мазмунида бўлади.

Сўнгги йилларда вирусдан жабрланиш оммавий муаммога айланди. Хусусан, қурилма тизимини қулфлаб қўйиб, пул талаб қиладиган товламачи кибервируслар таҳдиди ошиб бормоқда. Қуйида бу каби жиноятлар қурбони бўлмаслик учун зарур маслаҳатларни берамиз.

1. Операцион тизимни доимо янгилаб боринг.

Компаниялар томонидан яратилган тизимлар йиллар давомида такомиллаштириб борилади. Жумладан, янгиланишлар улардаги вируслар ҳужумига бардош бера олмайдиган бўшлиқларни ҳам тўлдиради.

2. Зарур маълумотлардан нусха олиб қўйишга одатланинг.

Ҳозир интернет тармоғига ҳар куни минглаб вируслар тарқалмоқда. Сиз қимматли маълумотлар, жумладан илмий ишларизни, суратлар, видеоларни флешка, дискларда ёки Google Диск, Dropbox каби “булутли” маълумотлар сақлаш омборларида сақланг. Жуда бўлмаса, зарур ҳужжатларни почта орқали бошқа бир электрон почтангизга ташлаб қўйинг.
Акс ҳолда, вирус талаб қилмаган пулни тўламасангиз — маълумотлардан айриласиз. У сўраган пул тўланган тақдирда ҳам, шифрланиб қолган маълумотларнинг асл ҳолига қатишига ҳеч ким кафолат бермайди.

3. Электрон почта хабарларига эҳтиёкор бўлинг
Электрон почта орқали компютерга зарарли файлнинг тушиб қолиши — оммавий ҳолат. Сизга спам кўринишидаги бегона имс-шариф, нотаниш хизматдан хабар келса, уни устига боса кўрманг. Word ёки Excel ҳужжатлари, зарарли файлга эга веб-саҳифалар, Adobe ҳужжатлар, ижтимоий тармоқ манзиллари аслида зарарли файлнинг шунчаки ниқоби бўлиши мумкин.

4. Вирусларга қарши дастурни янгилаб боринг
Кўпчилигимиз компютердаги хавфсизлик масаласига диққат қилмаймиз. Ваҳоланки, антивирус ҳамда электрон почта учун махсус сканер дастурлари бор. Уларни янгилаб боришни унутманг. Уларнинг файллар антивируси, фаол ҳимоя, тармоқ ҳужумларидан ҳимоя, почта фильтри каби модуллари борлигига ишонч ҳосил қилинг.

Windows учун ишончли антивируслар тўғрисида батафсил маълумот олинг.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!