Кийим ва пойабзал босиб чиқарувчи 3 D принтери

Кийим ва пойабзал босиб чиқарувчи 3 D принтери

Исроиллик дизайнер Данит Пелег 3Д принтерда кийимларни ва пойабзал босиб чиқариш технологиясини ривожлантиришга бел боғлади. Куни кеча у шундай ускуна ёрдамида яратилган илк либослар коллекциясини намойиш қилди. Дизайнернинг сўзларига кўра, принтер барча ранглар ҳамда шакллардан фойдаланиш имконини беради.

“Мен исталган кўринишдаги кийимни босиб чиқара оламан. Принтер тикишдан халос қилади. Мато эса “Фила флекс” номли жуда мустаҳкам хом-ашёдан тайёрланади”, -дейди Данит Пелег. Масалан бундай принтерда бирон-бир костюмни босиб чиқариш учун 2 ҳафта керак бўлади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, янги матони мода оламига оид оламшумул ихтиролар сирасига киритиш мумкин. Чунки ушбу мато бир қарашда қаттиқ кўринсада, жуда эгилувчан ва қулай. Хатто уни кир ювиш машинасига ҳам бемалол солиш мумкин. Ҳозир бундай принтернинг нарҳи 2 минг доллар. Йиллар ўтиши билан унинг баҳоси арзонлашиб боради.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.