Компьютер периферик қурилмалари ҳақида

Компьютер периферик қурилмалари ҳақида

Ҳозирги кунда компьютер олами жуда катта тезлик билан ривожланиб бормоқда. Бунга жуда кўп сабаблар бор. Энг асосий сабаблардан бири бу — компьютер орқали инсон томонидан бажариладиган ишларнинг деярли барчаси бажарилмоқда. Нафақат бажарилмоқда, балки осон ва тез бажарилмоқда. Ундан ташқари маромига етказилиб, ишлар битказилмоқда. Бу ишларни бажаришда, компьютер бир ўзи эмас, балки компьютерга уланадиган периферик қурилмалар ёрдамида амалга оширмоқда.

Периферик қурилма деб – компьютерга ташқи томондан уланиб, унинг имкониятларини кенгайтирадиган қурилмаларга айтилади. Бу қурилмалар қўшимча қурилмалар ҳам дейилади, уларсиз ҳам компьютер ўзининг асосий ишларини амалга ошираверади. Периферик қурилмалар фақатгина қўшимча ишларни амалга оширади.

Периферик қурилмалар компьютерга маълум бир портлар орқали ёки симсиз уланиши мумкин. Мисол учун, USB, LPT, COM портлар орқали ёки симсиз алоқа орқали, яъни  wi-fi, Bluetooth  ва ҳаказолар орқали.

Демак бу қурилмаларга нималар киради? Бу қурилмалар жуда кўп, шунинг учун нималар кирмаслигини билиб олсак, қолган ҳамма нарсалар кириши ойдинлашади.

Компьютер нималардан ташкил топган ва нималар бўлмаса умуман ишламайди? Шу саволга жавоб берамиз. Компьютер тизим блок(системный блок), монитор ва клавиатурадан ташкил топган. Бу қурилмаларнинг бирортаси бўлмаса компьютерни ишлатиб бўлмайди(яъни темир сифатида топшириб юбориш ҳам мумкин). Кўпчилик бу рўйҳатга сичқончани(мышка) ҳам киритишади, лекин у сиз ҳам компьютерни ишлатиш мумкин-ку. Тизим блоки ичидаги нарсалар(ОЗУ, винчестер, процессор,..) умумий ҳолда унинг ичига кириб кетади. Қолган барча қурилмалар периферик қурилмалардир.

Периферик қурилмаларнинг сони кўплиги учун, уларни бир неча гуруҳларга бўлиб ўрганилади. Бу мақоламда уларнинг баъзиларини қайси гуруҳларга киришини ёзиб ўтаман, қолган қурилмаларни ўзингиз бироз ўйлаган ҳолда, керакли гуруҳга киритиб олишингиз мумкин, демак бу гуруҳлар қуйидагилар:

Киритиш қурилмалари. Бу қурилмалар бирор нарса(расм, ёзув, команда, видео, овоз)ларни компьютерга киритиш учун ишлатилади. Клавиатурани хам шу гуруҳга киритиш мумкин, лекин у периферик қурилма эмас. Бу гуруҳга қуйидаги қурилмалар мисол бўла олади: трекбол, сканер, рақамли фотоаппарат, кодловчи қурилма, штрих-кодларни ўқучи қурилмалар, микрофон,…

Чиқариш қурилмалари. Бирор нарса(расм, матн, овоз,..)ни компьютердан чиқариш учун ишлатилади. Бу гуруҳга қуйидагилар мисол бўла олади: принтер, плоттер, наушник, колонка, самбуфер,…

Сақлаш қурилмалари. Бу қурилмалар маълумотларни сақлаш учун ишлатилади. Винчестер, компьютер ичида жойлашгани ва асосий қурилмаси бўлгани учун периферик қурилмага кирмайди. Бу гуруҳга қуйидагилар мисол бўла олади: қўшимча қаттиқ дисклар, CD-DVD дисклар, флешкалар, флоппи дискеталар, диск массивлари,…

Тармоқ қурилмалари. Бу қурилмалар тармоқ қуриш учун ишлатилади. Тармоқ топологияларига қараб бу қурилмалар танланади. Мисол қилиб, ташқи модем қурилмалари, тармоқ адаптерлари,…

Умумий ҳолда периферик қурилмалар шулар, лекин ИТ соҳаси ривожланган сари бу қурилмаларнинг турлари ҳам кўпайиб бормоқда. Бу бўлимда асосан шу қурилмалар ҳақида мақолаларни ёзиб ўтаман. Ҳозирча шу…

Манба: ITportal.uz

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!