Кореяда Galaxy S8 янги талқинда тақдим қилинди, iPhone X савдоси олдидан!

Кореяда Galaxy S8 янги талқинда тақдим қилинди, iPhone X савдоси олдидан!

Ноябр ойининг бошида Samsung Galaxy S8 флагманининг Burgundy Red номли талқини тақдим қилинган эди. Бунгача фойдаланувчилар эътиборига смартфоннинг Rose Pink (оч-пушти), Arctic Silver (оқ-кумуш), Coral Blue (мовий-кўк), Orchid Gray (кулранг) ва Midnight Black (тим қора) корпуслардаги талқини тақдим қилинган эди.

ЎқингSamsung Galaxy S8: ҳозирча шундан яхшиси йўқ

Ярим оч тусли рангларни хуш кўрмаганлар учун ишлаб чиқарувчи Samsung Galaxy S8'ни қизил рангда ҳам тақдим қилди.

Алвон тусли Galaxy S8 Корея Республикасида 28 ноябрдан бошлаб сотувга чиқарилади. iPhone X флагмани эса бу мамлакатда 24 ноябрдан бошлаб сотилади. Маркетологларнинг фикрича, Apple флагмани тақдим қилиниши олдидан "кореялик гигант" бу ҳаракати билан юртдошларига бозорда аллақачон яхши смартфон борлигини эслатиб қўймоқчи.

ЎқингSamsung смартфонларининг «Малика»даги сўмдаги нархлари (2017 йил 16 ноябрь)

Шундай бўлса ҳам, Кореянинг 3 та мобил операторларининг гувоҳлик беришларича, iPhone X'га аввалдан буюртма олиш бошланган биринчи дақиқалардаёқ флагманнинг илк партияси сотиб тугатилган.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 16 ноябр ҳолатида «Малика»да Galaxy S8 (black, gold, grey) 5 182 000 сўмдан бошлаб сотилмоқда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.