Кучли ҳимояланган Blackview BV9000 Pro сотувга чиқарилди

Кучли ҳимояланган Blackview BV9000 Pro сотувга чиқарилди

MWC 2017 кўргазмасида тақдим қилинган Blackview BV9000 Pro смартфони сотувга чиқарилди. Смартфон корпуси IP68 гувоҳномаси асосида сув ҳамда чангдан ҳимояланган. Экраннинг томонлар нисбати замонавий -- 18:9 стандартда.

Герметик корпусни пишиқ-пухта қилиб тайёрлашда резина, Corning ҳимоя шишаси, алюминий-магний қотишмасидан унумли фойдаланилган. Олд панел атрофида смартфон қўлдан тушиб кетганида ҳимоя қилиши учун махсус металл борт мавжуд.

Blackview BV9000 Pro 5,7 дюймли, 1440 х 720 (HD) пикселли ҳамда Gorilla Glass 3 ҳимоя шишаси қопланган IPS дисплейга эга. Унинг самарадорлиги учун MediaTek Helio P25 чипсети ва ARM Mali-T880 MP2 видео картаси масъул. Шунингдек, гаджет 6 Гб "оперативка", 128 Гб доимий хотира билан таъминланган.

Blackview BV9000 Pro'нинг бош камераси 2 сенсорли: 13 Мп f/2.0 + 5 Мп f/2.2), олд камера аниқлиги -- 8 мегапиксел. Смартфонда бармоқ излари сканери, NFC модули, сиғими 4180 мА соат бўлган Li-Ion аккумулятори мавжуд.

Телефон аппарати ўлчамлари: 162 x 81,1 x 13,4 мм, вазни -- 253 грамм. BV9000 Pro қадоқдаёқ Android 7.1 Nougat операцион тизимида ишлайди.

Blackview BV9000 Pro $330 доллардан сотилмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.