Кучли смартфон брендлари билан расман ишлайдиган дўкон очилиши кутилмоқда

  •   DiMaX
  •  2167
  •  19.03.2018 17:14

Кучли смартфон брендлари билан расман ишлайдиган дўкон очилиши кутилмоқда

Ўзбекистон бозорларида турли ишлаб чиқарувчиларнинг турфа русумлардаги электротехника маҳсулотлари сотилмоқда. Яқин кунлар ичида пойтахтимиздаги шундай дўконларнинг сафи яна биттага кўпаяди.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонлари ва бошқа девайсларининг нархлари (2018 йил 19 март)

Сайтимиз менежери «Флешка» техномаркази (халқ тилида – «Малика» бозори) ҳудудида бозордаги талаб ва таклифларни ўрганаётиб, очилишига тайёргарлик кўрилаётган янги дўконга кўзи тушган. Гарчи бу дўкон ҳақида бирор маълумот олишнинг ҳозирча имкони бўлмаган эса-да, уни суратга тушириб қайтган:

Афишадан кўриниб турганидек, мазкур дўкон смартфонлар, ноутбуклар ва улар учун аксессуарлар савдоси билан шуғулланади. Унда таъкидланишича, товарлар «биринчи қўл» сифатида – бевосита ишлаб чиқарувчининг ўзидан олиб келинади. Бунинг эса камида иккита ижобий жиҳати бор: аввало, «биринчи қўл» бўлгани учун нархлари жуда юқори бўлмайди. Қолаверса, маҳсулотнинг оригиналлиги кафолатланган бўлади.

ЎҚИНГ: Samsung смартфон ва планшетларининг оригиналлигини аниқлаймиз (+видеоқўлланма)

Эълонда кўрсатилишича, янги очилаётган бу дўкон Samsung, Apple, Huawei, Meizu, LG, Xiaomi ҳамда Lenovo каби брендлар билан ҳамкорлик қилади. Булар эса Ўзбекистон бозорларидаги энг харидоргир смартфон ва ноутбукларнинг ишлаб чиқарувчиларидан ҳисобланади.

Ҳозирча ушбу дўконнинг номи ҳам, очилиш санаси ҳам маълум эмас. Бу борадаги янгиликлардан биринчилар қаторида баҳраманд бўлиш учун биздан узоқлашманг!

ЎҚИНГ: Энг ишончли ноутбуксозлар рейтинги эълон қилинди