Кун фотоси: Intel самода 300 та учар дрон ёрдамида ўз логотипини ҳосил қилди

Кун фотоси: Intel самода 300 та учар дрон ёрдамида ўз логотипини ҳосил қилди

Американча футбол чемпионатининг финал босқичида Intel Shooting Star туркумидаги пилотсиз учар аппарталарнинг бир маромдаги парвози намойиш қилинди, деб ёзмоқда Intel Newsroom сайти.

Дронлар махсус дастур томонидан бошқарилган ва самода тенг ҳаракат қилиб, турли шаклларни, жумладан, АҚШ байроғи, Pepsi ва Intel логотипларини ҳосил қилишган.

Intel Shooting Star учар дронлари йирик форматдаги тадбирлар учун махсус ишлаб чиқилган. Светодиодли квадрокоперлар тегишли ёруғлик манбаси билан жиҳозланган, ўзидан 4 миллиардга яқин ранг жилоларини нурлантириш хусусиятига эга. Дронлар белгиланган дастур асосида ёруғлик рангини ўзгартиради.

Ҳар бир дрон самода 20 дақиқагача парвоз қила олади, оғирлиги 280 грамм. Қурилманинг конструкцияси хавфсизлик чораларидан келиб чиққан ҳолда пластик ва кўпикланган материалдан тайёрланган. Барча дронлар (300 та) битта компьютер ва битта оператор томонидан бошқарилади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.