Кутиб олинг: Meizu арзон M8 (Meilan 6T)ни тақдим этди
Meizu Хитойда арзон серияли янги Blue Charm смартфонини савдога чиқараётганини маълум қилди. Хитой бозорида модель Meilan 6T кўринишида чиқади, лекин бизда у Meizu M8, деб юритилса керак.
Қурилманинг дизайни ва бошқа кўп тавсифи маълум. Meizu M8 5.7-дюймли ва томонлари 18 га 9 бўлган ҳамда HD+ (1440x720 пикселей) форматидаги экранга эга бўлади. Ичида ҳозирча бизга номаълум саккиз ядроли 1.5 ГГц частотоли процессор бор. 2,3 ёки 4 гигабайтли тезкор хотира, ҳамда ўрнатилган хотираси тегишлича 16, 32 ёки 64 гигабайтли бўлади. Унга MicroSD хотира картаси ўрнатилган.
13+2 мегапикселли асосий камера самарали ёнлама ва портрет режимида расмга олади. Гаджетнинг олд камераси 8-мегапикселли. Аккумулятор сиғими 3230 мАч дан иборат.
Расмига қараганда, Meizu M8 елкасида бармоқ изини оладиган сканери билан пластик корпусга эга. Смартфон қора, қизил, кўк ва тилла рангда чиқиши кутилмоқда.