Кутиб олинг: Meizu арзон M8 (Meilan 6T)ни тақдим этди

  •   Saroy
  •  1276
  •  22.05.2018 17:22

Кутиб олинг: Meizu арзон M8 (Meilan 6T)ни тақдим этди

Meizu Хитойда  арзон серияли янги Blue Charm смартфонини савдога чиқараётганини маълум қилди. Хитой бозорида модель Meilan 6T кўринишида чиқади, лекин бизда у  Meizu M8, деб юритилса керак.

Қурилманинг дизайни ва бошқа кўп тавсифи маълум. Meizu M8 5.7-дюймли ва томонлари 18 га 9 бўлган ҳамда HD+ (1440x720 пикселей) форматидаги экранга эга бўлади. Ичида ҳозирча бизга номаълум саккиз ядроли 1.5 ГГц частотоли процессор бор.  2,3 ёки 4 гигабайтли тезкор хотира, ҳамда ўрнатилган хотираси  тегишлича 16, 32 ёки 64 гигабайтли бўлади. Унга MicroSD хотира картаси ўрнатилган.

13+2 мегапикселли асосий камера самарали ёнлама ва портрет режимида расмга олади. Гаджетнинг олд камераси 8-мегапикселли. Аккумулятор сиғими 3230 мАч дан иборат.

Расмига қараганда, Meizu M8 елкасида бармоқ изини оладиган сканери билан пластик корпусга эга. Смартфон қора, қизил, кўк ва тилла рангда чиқиши кутилмоқда.