Узоқ кутилган iPhone 8 тақдим қилинди!

Узоқ кутилган iPhone 8 тақдим қилинди!

Ва, ниҳоят гал iPhone флагманига етиб келди.

Тим iPhone 10 йилда жаҳонни қанчалар ўзгартириб юборганини гапириб берди. 

Қуйида 4.7 дюймли iPhone 8 ва 5.5 дюймли iPhone PLUS флагманларини томоша қилинг:

Унинг орқа панели бу гал ҳам шишадан тайёрланган ва корпус кумуш, самовий-кул ранг, тилла рангли талқинларда ишлаб чиқарилади.

Маълум бўлишича, буқадар пишиқ шишага ҳали бирор смартфон эга бўлмаган экан. Корпус эса сув ва чанг ўтказмайди.  

Флагмандаги янги чип — A11 Bionic! У 6 ядроли ва 64 битли! Бу митти гаджетда 4.3 миллиард дона транзистор бор. 

Шунингдек, янги айфон корпусининг юқори ва қуйи қисмларига динамиклар ўрнатилган. 

Бош камерага эса 2та 12 мегапикселли сенсор ўрнатилган. Улардан бири 1.8, бошқаси 2.8 ҳажмли ёруғлик линзасига эга бўлган. Ундаги автофокуслаш, ранг-тус бериш ва барқарорлаштириш функциялари такомиллашган. Ҳар иккала сенсор оптик барқарорлаштириш тизимига эга. Худди Note 8 каби! 

Камера ва чип ҳамда янгича акселерометр сенсори, шунингдек илғор дастур ёрдамида секундига 60 кадрли видео тасвирни узатиш имконини беради. Бу эса реал воқелик ўйинларини ўйнаш учун айни муддао. 

iPhone 8 кўпчилик татбиқ қилаётган QI стандарти асосида симсиз қувват олиш технологиясига эга бўлди. Орқа панелга шунинг учун ҳам шиша танланган. Бу яхши хабар! Боиси, бу каби қувват узатувчи док-станцияда бошқа бренднинг симсиз қувват олувчи смартфонларини ҳам зарядлаш мумкин.


Нарх борасида эса кутилмаган хабар маълум қилинди! 700 доллар iPhone 8 учун ва 800 доллар iPhone 8 Plus учун сўралмоқда. Аввалдан буюртмалар 15 сентябрдан қабул қилинади. Флагман iOS 11 тизимига 19 сентябрдан янгиланади.

Шу билан ҳаммаси тугамади. Тим Кук олдинда яна бир эълон борлигини маълум қилди. Демак, iPhone X тақдим қилинади.

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Мавзу:

#iPhone 8

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.