Кутилмаган видео: Galaxy S10 тақдимотидан нақ бир йил аввал Samsung уни «бехосдан» кўрсатган экан!

  •   DiMaX
  •  3704
  •  21.05.2018 12:30

Кутилмаган видео: Galaxy S10 тақдимотидан нақ бир йил аввал Samsung уни «бехосдан» кўрсатган экан!

Жанубий кореялик техногигантнинг навбатдаги флагман смартфони – Galaxy S10 ҳақида бир-биридан қизиқ маълумотлар учраб турибди. Жумладан, унда бармоқ изини сканерловчи илғор ультратовушли датчик бўлади, бу сенсор дисплейга ҳам ўрнатилган бўлиши мумкин.

ЎҚИНГ: Galaxy S10: "рекордчи флагман" ҳайратга солади

Ҳозирча бу қурилманинг дизайни бўйича аниқ фактлар йўқ, аммо куни кеча чиққан бир маълумот кўпчиликни ҳайратга солди. Гап шундаки, Samsung жорий йилда тақдим этилган Galaxy S9 флагманининг тақдимот видеосини чиқарганди. Шу лавҳадаги битта ғайриоддий деталга фойдаланувчилар эндигина эътибор беришибди. Яъни, слайдлардан бирида Galaxy Note 8 фаблети бошқа бир номаълум смартфон билан бирга кўрсатилган.

Қуйидаги кадрда мазкур фаблет пастки чап бурчакда, номаълум Samsung смартфони эса юқори чап бурчакда кўриниб қолган:

Ён томонларидан ва пастидан ромсиз экранга эга мазкур гаджет айнан Galaxy S10 модели бўлиши мумкин, дейишмоқда кузатувчилар.

ЎҚИНГ: Тўрт камерали, «кемтик»сиз ва ромсиз экранли Galaxy S10 видеосини томоша қиламиз

Мана, йирик планда кўрганда бу янада яққолроқ намоён бўлади:

Кузатувчилар бу масала бўйича икки хил фикрдалар. Айримларнинг фикрига кўра, Samsung бу лавҳада билмасдан Galaxy S10 флагманини ошкор этиб қўйган. Қолганлар эса, буни шунчаки дизайнерлар хатоси, деб ҳисоблашмоқда.

Мана, шу видеолавҳани тўлиқ томоша қиламиз:

Тахминларга кўра, Galaxy S10 моделининг намойиши анъанавий вақтдан сал олдинроққа сурилиши мумкин.

ЎҚИНГ: Galaxy S10 доимгидан эртароқ чиқади. Бунга жиддий ва қувончли бир сабаб бор!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.