Кутилмаганда iPhone X'нинг яна бир "кушандаси" ҳақида хабар тарқалди

Кутилмаганда iPhone X'нинг яна бир

Galaxy Note 8 тақдимотидан кўп ўтмасдан кореялик IT-ишлаб чиқарувчиси илғор Galaxy S9'ни тайёрлаётгани ҳақидаги хабарлар тақалиб кетди. Шундан сўнг Корея оммавий ахборот воситалари 2018 йилнинг илк чорагида LG G7 флагмани ҳам сотувга чиқарилишини маълум қилдилар.

Инсайдерларнинг маълумотларига кўра, LG G7 флагман смартфонини яратиш устида жиддий ишланмоқда. Бу девайс ҳам Samsung Galaxy S9 каби тўлиқ ромсиз, QHD+ (2880х1440 пикселли) AMOLED-экран, 8 ядроли Qualcomm Snapdragon 845 процессори, 6 ГБ тезкор ва 128 ГБ доимий хотирага, кучли камера, шунингдек Qualcomm'нинг SLiM юз-қиёфа сканерига эга бўлади.

LG G7'нинг iPhone X «кушандаларидан» бири бўлиши кутилмоқда. У қадоқдаёқ кейинги ойда кутилаётган Android 8.1 Oreo операцион тизимида ишлайди. Маълумотларга кўра, унинг ромсиз экрани ҳар жиҳатдан Apple iPhone X'никидан илғор бўлади. LG ҳам пешқадам смартфон ишлаб чиқарувчиси ва унда кейинги йилнинг илғор смартфонини яратиш учун барча асос мавжуд.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.