Лас-Вегас қирғинида бу смартфон эгасини асраб қолди

Лас-Вегас қирғинида бу смартфон эгасини асраб қолди

Ўтган якшанба куни АҚШ нинг Лас-Вегас шаҳрида содир этилган қирғин мобайнида смартфонга теккан ўқ ўз эгасининг ҳаётини сақлаб қолди. 

Маълум бўлишича, ўша қирғиндан қочиб, такси машинасига ўтирган аёл қўлидаги пушти ранг корпусли iPhone 7 Plus флагманини ҳайдовчига кўрсатиб, айнан шу девайс унга йўналга ўқни тўхтатиб қолганини айтган. Бу тўғрида DailyMail нашри хабар тарқатган.

Айтиш жоизки, iPhone 7 Plus флагманининг корпуси космик саноатда фойдаланиладиган алюминий металлидан тайёрланади.

 

Шаффоф рангли чехолдаги iPhone смартфони энди фойдаланишга яроқсиз бўлиб қолган бўлса ҳам, у ўз соҳибаси учун бир умрга қадрдон бўлиб қолганига шубҳа йўқ.

Бу биринчи маротаба эмас
Смартфонлар бунгача ҳам ўз эгасининг ҳаётини сақлаб қолган воқеалар бўлган. Мисол учун, 2015 йилнинг декабрида яна бир чехол кийдирилган iPhone ёш йигитга томон учиб келаётган ўқни тўхтатиб қолган.

Худди шундай воқеа Тайландда Galaxy Note 2 иштирокида, 2015 йилнинг 13 ноябрида Пражида уюштирилган теракт вақтида ҳам кузатилган.

Лас-Вегас қирғини хусусида
2017 йилнинг 1 октябрида содир этилган бу қирғин АҚШ тарихидаги энг йирик оммавий қотиллик сифатида қайд этилди. 64 ёшли америкалик Стивен Пэддок номаълум сабабларга кўра меҳмонхонанинг 32-қаватидан туриб мусиқа фестивалига йиғилган аҳолини ўққа тутган. Натижада, 59 киши ҳалок бўлган ва 500 нафар одам яраланган.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.