Leagoo ҳамён учун қулай смартфонларни тақдим қилди

Leagoo ҳамён учун қулай смартфонларни тақдим қилди

Ҳар кимнинг ўз севимли смартфон бренди бор. Ҳар бир мавсум эса янги брендларнинг бозордаги рақобати билан янада қизимоқда. Бу йил Xiaomi Mi Mix ёки Samsung Galaxy S8 услубидаги ромсиз гаджетлар даври бўлди, дейиш мумкин. Leagoo компанияси ҳам бир-биридан арзон смартфонлари билан ном қозонишга ҳаракат қилмоқда. Бир неча кун аввал тақдим қилинган S8 ва S8 Pro девайслари "ромсизлик" ишқибозларининг ҳамёнларига ҳам мос келади.

$200 долларгача бўлган смартфонлар туркумига кирувчи Leagoo S8 смартфонига 1440х720 пиксел сиғимли, томонлар нисбати 18:9 га тенг, диагонали 5,72 дюймли дисплей ўрнатилган. Бу гаджет частота тезлиги 1,5 ГГц бўлган МТ6750Т чипи ва 3 Гб тезкор, шунингдек 32 Гб доимий хотира, 3050 мА соат сиғимли ва тезкор қувват олувчи аккумулятор билан таъминланган.

Ишлаб чиқарувчи харидорларнинг диққатини тортиш учун смартфонга 4 та камера ўрнатган: олд камера учун OmniVision'нинг 8 Мп ва 2 Мп, бош камера учун 13 Мп ва 2 Мп сиғимли сенсорлар.

Leagoo S8 Pro эса 5.99 дюймли, 18:9 стандартидаги, FHD+ (2160x1080p) сиғимли дисплей, 8 ядроли ва частота тезлиги 2.6 Ггц бўлган чип, 6 ГБ тезкор хотира, шунингдек Samsung + OmniVision'дан 4 та камерага эга бўлган. Унинг расмий баҳоси -- $299.99 доллар.

Leagoo S8 бозорга $169,99 доллардан сотилади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.