Leagoo S8 — 8 ядроли энг арзон ромсиз смартфон

Leagoo S8 — 8 ядроли энг арзон ромсиз смартфон

Йилнинг энг кутилган ва шов-шувли смартфонлари тақдим қилинди. Ишлаб чиқарувчилар бу йилги имкониятлари нимага қодир эканлигини намойиш қилишди. Энди, буёғига тақдим қилинган смартфонларга диққатни қаратиб, имкониятларини ўрганиб чиқсак ҳам бўлади. 
 
Бугун чўнтагимиз кўтарган нархдан келиб чиқиб, бирмунча замонавий тенденцияларга эга смартфонларни танлаш имконига эгамиз. 
Мисол учун, Samsung Galaxy S8 флагманини харид қилиш учун 5 миллион сўмни сарфлашга ҳар кимнинг ҳам ҳадди сиғмаслиги мумкин. Бироқ, унинг ўрнига, унга жуда ўхшаб кетадиган, 4 баробар арзон муқобили Leagoo S8 смартфонини харид қилса ҳам бўлади. 
 
Хитойликлар ҳамёнбоп нарх эвазига имкон қадар каттароқ экранли смартфон яратишга ҳаракат қилишган. Leagoo S8'даги 5,72 дюймли, томонлар нисбати 18:9 га тенг экранининг пикселлар сиғими 1440х720 белгига тенг, ҳар дюймда 282 пиксел. 
Ва, аҳамиятли жиҳати 2.5D шаклидаги шиша билан қопланган олд панелнинг  85% қисмини эгаллаб олган бу панелни Япониянинг таниқли Sharp компанияси ишла чиқарган.      
 
Leagoo S8 частота тезлиги 1,5 ГГц бўлган 8 ядроли МТ6750Т чипи ва 3 Гб тезкор, шунингдек 32 Гб доимий хотира билан таъминланган. Доимий хотирани кенгайтириш имкони мавжуд.
Бу чип хизматларига эвазига, смартфонга ўрнатилган 3050 мА соат сиғимли ва тезкор қувват олувчи аккумулятор билан гаджетни қувватлаш билан боғлиқ муаммоларни унутасиз.  
 
Leagoo S8 девайсининг камера имкониятлари ҳам ёмон эмас. 2 та селфи ва 2 та бош камера учун ўрнатилган сенсорлар сурат олишда фойдаланувчини уялтириб қўймайди. Унга олд камера учун OmniVision'нинг 8 Мп ва 2 Мп, бош камера учун 13 Мп ва 2 Мп (SONY) сенсорлари ўрнатилган. 
 
2 та сим-картали Leagoo S8 алоқанинг 4G LTE тармоғида ҳам ишлайди. Гаджет Android 7.0 Nougat операцион тизими бошқарувида фаолият кўрсатади. 
 
Тўлиқ металл корпусли смартфон ўлчамлари: 70.7 мм x 153.5 мм x 9.1 мм, вазни 185 грамм.
 
Leagoo S8 бозорда $169,99 доллардан сотилади. Айни пайтда эса унга аввалдан буюртма бериб $119,99 доллардан харид қилиш мумкин.
Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.