Leagoo S8 ва Galaxy S8 Plus экрани таққосланди (видео)

Leagoo S8 ва Galaxy S8 Plus экрани таққосланди (видео)

Тўғри, Leagoo S8 ва Samsung Galaxy S8+ экранларини таққослаш ақлбовар қилмас қарор бўлиб кўриниши мумкин. Бироқ, Leagoo компанияси бунга журъат қилди.

Leagoo S8'даги 5,72 дюймли, томонлар нисбати 18:9 га тенг экранининг пикселлар сиғими 1440х720 белгига тенг, яъни HD+, ҳар дюймда 282 пиксел. Смарфтон олд панелининг 85% қисми экрандан иборат. Дисплей 2.5D шаклидаги шиша билан қопланган.

Galaxy S8 Plus томонлар нисбати 18,5:9 га тенг 6,2 дюймли дисплейга эга. AMOLED туридаги дисплей Quad HD (2560 x 1440 пикселли) сиғимли. Яъни, ҳар дюймда 529 та белги. Экран Corning Gorilla Glas 5 ҳимоя шишаси билан қопланган. Экран Mobile Premium HDR режимини қўллаб-қувватлайди. Олд панелнинг 88% қисми экрандан иборат. Экран 3D Touch функциясини қўллаб-қувватлайди. Яъни, экран бармоқнинг зарбига кўра, муайян буйруқни амалга оширади.

Қуйида иккала экран имкониятлари таққосланган видеони томоша қилинг:

Leagoo S8 частота тезлиги 1,5 ГГц бўлган 8 ядроли МТ6750Т чипи ва 3 Гб тезкор, шунингдек 32 Гб доимий хотира билан таъминланган. Доимий хотирани кенгайтириш имкони мавжуд.

Galaxy S8 Plus аппарати кучли Qualcomm Snapdragon 835 ёки Samsung Exynos (смартфон сотиладиган ҳудуддан келиб чиқиб) процессорларига эга.

"Малика"да Galaxy S8 Plus 5 904 000 сўмдан сотилмоқда. Leagoo S8 эса бозорда $169,99 доллардан сотилади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.