LeEco ва Coolpad ҳамкорликда яратилган смартфонни тақдим қилишди

LeEco ва Coolpad ҳамкорликда яратилган смартфонни тақдим қилишди

LeEco ва Coolpad ҳамкорликда ишлаб чиқарилган Cool1C смартфонини намойиш қилишди. Мазкур модель шу йилнинг август ойида тақдим этилган қўш камерали CoolEco Cool1 смартфонидан ҳам арзонроқ бўлиши айтилмоқда.

Gizmo China cайтида ёзилиiича, Cool1C 5,5 дюймли Full HD аниқлигидаги экран, бир кристалли Snapdragon 652 процессори, 3 ГБ тезкор ва 32 ГБ доимий хотира билан жиҳозланган. Аккумуляторининг сиғими – 4060 мА/соат.

Моделга аниқлиги 13 МП бўлган F/2,0 диафрагма ва фазали автофокусга эга камера ўрнатилган. Ушбу камера орқали 30 к/с тезликда 4К видеоларни тасвирга олиш мумкин. Олд камеранинг аниқлиги 8 МП, диафрагмаси F/2,2.

Шунингдек, ушбу қурилмада ИҚ-порт, Wi-Fi, Bluetooth 4.1 ва 3,5 миллиметрли аудиослот ҳам кўзда тутилган.

Cool1C 6 декабрда $130 нархида биринчи бўлиб Хитойда сотувга чиқади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!