Lenovo «ҳақиқий ромсиз» смартфонни кўрсатди (+видео)

  •   DiMaX
  •  2179
  •  09.05.2018 11:08

Lenovo «ҳақиқий ромсиз» смартфонни кўрсатди (+видео)

Хитойнинг турли электрон қурилмалар ишлаб чиқарувчи Lenovo компанияси ўзининг навбатдаги флагман смартфонини тайёрламоқда. Бу қурилма корпус олд панелининг энг кўп қисмини дисплей эгаллаши айтилаётир. Бироқ бу борада турли смартфонсозлар томонидан аввал ҳам уринишлар бўлган ва айрим натижаларга эришилган ҳам.

ЎҚИНГ: Мутлақо ромсиз смартфонни умуман танилмаган бир компания яратди (+видео)

Lenovo вице-президенти Чан Чен (Chang Cheng) куни кеча Weibo ижтимоий тармоғидаги ўзининг расмий аккаунтида «ҳақиқий ромсиз» смартфон суратини эълон қилди. Аниқроғи, смартфон олд юзасининг бир қисмини. Унга қараганда, ҳозир кўпчилик эргашаётган тренд – «кемтик»ли экран дизайни янги Lenovo флагманида татбиқ этилмаган.

Чан Чен ушбу фотосурат билан бирга сўровнома ҳам жойлаган. Унда фойдаланувчилардан, «ҳақиқий ромсиз» смартфон экрани корпус олд панелининг неча фоизини эгаллашини тахмин қилиб кўриш сўралган:

  1. 80-84%
  2. 85-89%
  3. 90-94%

Кейин эса Lenovo вице-президенти аниқлик киритган: компания тайёрлаётган флагманда ушбу кўрсаткич ҳатто 95 фоиздан ҳам ошиб кетади. Бу – дисплейи ҳошиялардан холи, чинакамига тўлиқ экранли смартфон бўлади.

ЎҚИНГ: Sharp энг ромсиз смартфон билан Европага юриш қилмоқчи

Қуйида мазкур смартфонга бағишлаб тайёрланган видеолавҳани кўришингиз мумкин:

Чан Чен мазкур флагманнинг тақдимот санасини айтмаган, аммо турли манбалардан тарқалган хабарларга кўра, уни 14 июнда намойиш этишади. Афсуски, мазкур моделнинг номи ҳам, техник хусусиятлари ва функциялари ҳам ошкор этилмаяпти. Бу борадаги янгиликларни биз билан бирга кузатинг.

ЎҚИНГ: MWC 2018’да рекорд: энг ромсиз смартфонни ким ясаган? (+видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!