Lenovo нархи 189 доллардан бошланувчи ноутбукларни чиқарди

  •   DiMaX
  •  2840
  •  23.01.2018 14:07

Lenovo нархи 189 доллардан бошланувчи ноутбукларни чиқарди

Технологик компаниялар ўта илғор инновацияларга эга топ-моделлар билан бирга, таълимий мақсадларда қўлланувчи турли қурилмаларни тақдим этишмоқда. Одатда бундай ноутбукларнинг нархи ҳамёнбоп, ўзи эса ўсмир-ёшларга қулай бўлади.

ЎҚИНГ: Microsoft таълимий Surface Laptop гаджетини тақдим қилди

Lenovo компанияси ҳам таълим соҳасига мўлжалланган ноутбукларнинг янги туркумини эълон қилди. Айни дамда мазкур туркумга 189 АҚШ долларига нархланган Lenovo 100e ҳамда сал қимматроқ трансформерлар – 279 долларлик Lenovo 300e ва 500e моделлари киради.

Lenovo 100e ноутбуки диагонали 11,6 дюймли дисплей ва Intel Celeron N3350 (Apollo Lake) процессори билан жиҳозланган. Унинг автоном ишлаш вақти 10 соатга етиши айтилмоқда.

Тескарисига ҳам букланувчи Lenovo 300e эса икки конфигурацияда тақдим этилади. Улардан биринчиси Apollo Lake процессори базасида Windows операцион тизимида ишласа, иккинчиси MediaTek MTK8173C процессори ва Chrome OS тизимига асосланган. Биринчисининг битта тўла қувват билан ишлаш муддати 8, иккинчисиники эса 10 соатни ташкил этади.

Lenovo 500e трансформери эса экрани 11,6 дюймли хромбук бўлиб, Intel Celeron N3450 (Apollo Lake) процессори базасида ишлайди. Унинг тезкор хотираси 8 ГБ, доимий хотираси эса 64 ГБ ҳажмга эга. Бу моделнинг автоном ишлаш вақти ҳам 10 соатга етади, дейишмоқда.

Мазкур ноутбукларнинг очиқ савдога чиқарилиш вақти ҳозирча маълум қилинмаган.

ЎҚИНГ: Энг бақувват – ўйинлар, дастурлаш ва веб-дизайнга мос ноутбуклар нархлари (2018 йил 15 январь)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!