LG барча маиший техникаcини Wi-Fi алоқа билан таъминламоқчи

LG барча маиший техникаcини Wi-Fi алоқа билан таъминламоқчи

LG компанияси ўзига тегишли деярли барча маиший техника воситаларини интернет буюмлар инфратузилмасига қўшмоқчи, деб хабар бермоқда 3D News сайти.

Ars Technica нашрида берилган хабарда ёзилишича, LG вице-президенти Девид Вандерваал жорий йилдан бошлаб уй учун мўлжалланган барча LG техника қурилмалари илғор Wi-Fi технологияси билан жиҳозланиши ҳақида маълум қилган. Бу эса барча LG маиший техника воситаларига интернетга уланиш, ўзаро маълумот алмашиш, уларни масофадан бошқариш имкониятини беради.

Биринчи босқичда фақат премиум сегментдаги техника жиҳозларига бундай алоқа модули ўрнатилиши тахмин қилинмоқда. Жанубий Корея компанияси бундан бир неча кун илгари якунига етган CES 2017 кўргазмасида LG Smart InstaView номли симсиз алоқа модули билан жиҳозланган совутгични намойиш қилди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.