LG чивин қўрийдиган K7i'ни тақдим қилди

LG чивин қўрийдиган K7i'ни тақдим қилди

Ҳа, сиз тўппа-тўғри ўқидингиз ва бу -- ҳазил эмас! LG компанияси 28 сентябрда Ҳиндистонда K7i деб номланган смартфон моделини тақдим қилди. Бу -- чивинларни ҳайдаш технологияси билан таъминланган илк андроид смартфон.

Ўз фойдаланувчисини чивинлардан ҳимоя қилувчи мобил алоқа воситасида ультратовушли овоз жорий қилинган. Бу товуш одамларга эшитилмаса ҳам, чивинлар бу овозни эшитадилар ва ундан қочадилар. Натижада, чивинларнинг беаёв ҳужумидан ҳимояланиш мумкин бўлади.

"Mosquito Away tech" деб номланган чивин ҳайдовчи технология LG томонидан ишлаб чиқарилган. Бу инновация K7i девайсининг орқа панелига ўрнатилган.

Жиҳатларга тўхталадиган бўлсак, LG K7i смартфони 5 дюймли, 854 x 480 пикселли бошланғич экран, 1.1 Ггц частота тезлигида ишлайдиган 8 ядроли процессор, 2 ГБ тезкор ва 16 ГБ доимий хотира, 2,500 мА соат аккумулятор билан таъминланган. Унинг бош камера сиғими 8 МП, селфи камераси эса 5 мегапикселли. 2 та сим-картали смартфонда бармоқ излари сканери ўрнатилган. Гаджет Android 6.0 Marshmallow тизими бошқарувида ишлайди.

Мобил алоқа воситаси 120 АҚШ долларидан сотувга чиқарилади. Гарчи, LG K7i самарадор смартфон бўлмаса ҳам, бизнинг энг яқин ҳимоячимизга айланиши мумкин.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!