LG G5’нинг махсус “SE” талқини тез кунларда МДҲ давлатларида ҳам сотилади

LG G5’нинг махсус “SE” талқини тез кунларда МДҲ давлатларида ҳам сотилади

LG G5 флагман мартфонининг соддалаштирилган талқинида 4 ГБ тезкор хотирага эга 4 ядроли Qualcomm Snapdragon 820 кучли процессори ўрнига 8 ядро, 3 ГБ тезкор хотирали Qualcomm Snapdragon 652 процессоридан фойдаланилади. Бу эса кутилганидек қурилма нархининг арзонлашуви ҳамда МДҲ мамлакатларидаги фойдаланувчилар эътиборини жалб қилишга хизмат қилади.

“LG G5 SE” деб ном олган бу талқин ҳали расман тақдим этилмаган. Унинг бошқа жиҳатлари LG G5 смартфониники билан бир хил. Шунингдек, смартфоннинг мазкур “арзон варианти” МДҲ билан бирга, Лотин Америкаси, Хитой давлатларида сотувга чиқади. Компания тез кунларда флагманнинг сотувга чиқарилиш куни ва нархини маълум қилишини айтган.

Эслатиб ўтамиз, LG G5 2016 йилнинг февраль ойида Барселонада ўтган MWC 2016, Жаҳон мобиль конгрессида тақдим этилган бўлиб, 5,3 дюймли, Quad HD (1440 х 2560 пиксель) сиғимига эга дисплейга, 78 градус бурчак остида сурат олувчи 16 Мп ҳамда 135 градусда сурат олувчи 8 мегапикселли бош камераларга ҳамда 8 МП олд камерага эга. Смартфон Android 6.0.1 Marshmallow операцион тизимида ишлайди.

Cмартфон металл корпус, ажралиб чиқувчи  2800 мАс аккумуляторга эга. Корпуснинг орқа қисмида бармоқ излари сканери мавжуд. Смарфтон корпусида USB type-C порти мавжуд.

Қурилманинг эркин сотувдаги нархи 600 АҚШ доллари. Унинг арзонлаштирилган талқинида нархнинг 20 АҚШ долларигача пасайиши кутилмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.