LG G7 бу борада iPhone X'ни доғда қолдиради

LG G7 бу борада iPhone X'ни доғда қолдиради

2018 йилда кўплаб Android смартфон ишлаб чиқарувчилари мобил алоқа воситаларининг олд панелига iPhone X'ники каби "ўйиқ" билан "безак" бердилар. Бу тақлидми ёки Apple'га эргашиб смартфон бозорида муваффақият қозониш сирими - бу бизга маълум эмас.

Шу ойнинг бошида якунига етган MWC 2018 анжуманида LG G7 телефони "тор доира" вакиллари эътиборига тақдим этилган эди. Буни қарангки, Корея ва жаҳоннинг етакчи смартфон ишлаб чиқарувчиларидан бўлган LG ҳам Apple'га тақлид қилибди.

Бироқ, ўзига хос жиҳати бор: бу девайс ўзидаги ўйиқни махсус дастур ёрдамида маҳорат билан бекитиб қўя олади. Ҳозирча унинг бирор рақибида бундай ўзига хос жиҳат йўқ.

Apple компанияси эса дастурий таъминот ишлаб чиқарувчиларига iPhone X олд панелидаги бу ўйиқни бекитиб қўйишни тақиқлаб қўйган. Apple бундай дастурларни App Store дўконида сотилишига йўл қўймайди. LG эса бошқача йўл тутиб, LG G7 моделида ўйиқнинг бўлиш бўлмаслигини ҳал қилишни фойдаланувчининг ихтиёрида қолдирди.

LG G7 смартфонининг OLED (органик светодиодли) матрицали экранининг томонлари 19,5:9 стандартли бўлади. 6,1 дюймли дисплейнинг тасвир аниқлиги 3120х1440 пикселли бўлади ҳамда юпқа ром билан ўраб олинади. Смартфон платформасида Snapdragon 845 процессори ўрнатилади. Унинг тезкор хотираси 4 гигабайтли, доимий хотираси 64 гигабайтли бўлади.

LG G7 бош камерасининг 2 та сенсорларидаги ёруғлик тақсимотига масъул мосламалар ҳали бирор смартфонда жорий қилинмаган — f/1.4 стандартида бўлади.

Таъкидланишича, G7 Quick Charge 4.0 тезкор қувватлантириш технологиясига ҳам эга бўлади.

Хабарларга кўра, янги флагман ўзининг аввалги -- G6 моделидан 100 долларга қиммат бўлади, яъни унинг нархи 800 доллардан ошади.