LG G7 флагмани тақдимотига оз қолди

  •   DiMaX
  •  1035
  •  15.03.2018 15:57

LG G7 флагмани тақдимотига оз қолди

Mobile World Congress 2018 кўргазмасида LG компанияси ўзининг G7 флагманини намойиш қилгани йўқ. Бироқ интернетдаги манбалар тарқатган хабарларга кўра, мазкур смартфон шу баҳордаёқ тақдим этилиб, сотувга ҳам чиқарилади.

ЎҚИНГ: LG: Galaxy S9 ва iPhone X'га қарши янги «кушанда» тайёр

Гап-сўзларга қараганда, бу қурилманинг дисплейи диагоналига 6 дюймга яқин ва устида «ўйиқ»ли бўлади. Мазкур «кемтик»ка олд камера ва бошқа датчиклар жойлашади. Тасвир аниқлиги 3120х1440 пикселли бўлиши айтилмоқда.

LG G7 моделининг «электрон юраги» сифатида илғор Snapdragon 845 процессори танланган. Мазкур чипсет 2,8 ГГц.гача такт частотасида ишловчи саккизта Kryo 385 ядросини ҳамда бақувват Adreno 630 график контроллерини ўзида бирлаштиради.

Корпуснинг орқа томонида 16 мегапикселли қўшалоқ камера ва унинг остида дактилоскопик датчик ўрин олган. Аккумулятори эса 3000 мА/соатлик сиғимга эга.

LG ушбу смартфонинг тақдимотини апрель ойида ўтказишни режалаштирган. Савдога эса у май ойида чиқарилади.

Хабарларга кўра, янги флагман ўзининг «аждод»и – G6 моделидан 100 долларга қиммат бўлади, яъни унинг нархи 800 доллардан ошади. Шунингдек, унинг нисбатан каттароқ ҳажмли хотирага эга G7 Plus модификацияси ҳам бўлиши мумкин, дейишмоқда.

ЎҚИНГ: "LG G710" — LG'дан жиддий "камбек"!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!