LG G7 ThinQ флагмани Geekbench’да юқори кўрсаткич намоён этди

  •   DiMaX
  •  1243
  •  26.04.2018 09:03

LG G7 ThinQ флагмани Geekbench’да юқори кўрсаткич намоён этди

Жанубий Кореянинг LG компанияси ўзининг янги флагмани – G7 ThinQ моделини 5 май куни тақдим этмоқчи. Унинг хусусиятлари ҳақидаги маълумотларни ва батафсил суратларини ҳам эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: LG G7 ThinQ смартфонини ҳар томонидан кўрсатишди

Энди эса Geekbench сервисининг маълумотлар базасида LG G7 ThinQ кўрсаткичлари пайдо бўлди. Мазкур қурилманинг базаси сифатида якка кристалли Qualcomm Snapdragon 845 тизими хизмат қилади.

G7 ThinQ флагмани якка ядроли синовда 2312 балл тўплади. Компаниянинг олдинги етакчи смартфони – Snapdragon 835 процессорли LG V30 билан солиштирганда, янги қурилма анча юқори кўрсаткич намоён этган:

Кўриб турганингиздек, LG’нинг бу икки смартфони кўрсаткичлари орасидаги фарқ кўп ядроли синовда янада ортган. LG G7 ThinQ бунда 8979 балл натижа кўрсатган.

Geekbench маълумотларига кўра, ҳар иккала ҳолатда ҳам тезкор хотира ҳажми 4 гигабайтга тенг бўлган.

ЎҚИНГ: LG G7 ThinQ: ҳақиқий флагманни энди кўрасиз

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.