LG 4 та арзон нархли смартфонларни тақдим қилди

LG 4 та арзон нархли смартфонларни тақдим қилди

LG компанияси 22 февралда K8 ҳамда K10 смартфон моделларининг янгиланган талқинини тақдим қилди. Янги моделларга "LG K8 - 2018" ҳамда "LG K10 - 2018", "K10α", "K10+" дея ном берилган.

Янги талқиндаги K8 смартфонлар орасида энг "жажжиси" бўлиб, 5 дюймли ва HD сиғимли, 2.5D шишаси билан қоплаб олинган шишага эга бўлган. Унинг учун 4 ядроли процессор, 2 гигабайтли тезкор хотира танланган. Бош камера аниқлиги 8 мегапикселли.

K10 эса 5.3 дюймли, HD сиғимли экран билан ажралиб туради. Унинг самарали ишлаши учун 8 ядроли, частота тезлиги 1.5 Ггц бўлган чипсет масъул.

K10α модели ҳам жиҳатларига кўра, бошланғич нархли смартфонлар оиласига мансуб: 2 гигабайтли тезкор ва 16 гигабайтли доимий хотира, 8 Мп аниқлигидаги бош камера, 5 мегапикселли олд камера.

K10+ моделида хотира бир оз катталашган: 3 Гб тезкор ва 32 Гб доимий хотира. Бош камера 13 ҳамда олд камера 5 мегапикселли.

LG брендига кўра, 13 мегпиксел аниқлигидаги бош камера модулларида фазали автофокус функцияси татбиқ этилган. Бу технология LG G6 моделида ҳам жорий қилинган эди. 8 мегапикселли камераларга эса портрет режими жорий қилинган.

Техник жиҳатлар хусусида батафсил:
LG K8 2018:
Дисплей: 5 дюймли, HD сиғимли (1280 x 720 пиксел), IPS матрицали, 2.5D шаклидаги ҳимоя шишаси;
Процессор: 4 ядроли, 1.3 Ггц, 64 битли;
Тезкор хотира: 2 гигабайтли;
Доимий хотира: 16 гигабайтли, microSD орқали 32 гигабайтга ошириш мумкин;
Бош камера: 8 Мп, автофокус, LED фоточақноқ;
Селфи камера: 5 Мп;
Аккумулятор сиғими: 2,500 мА соат;
Операцион тизим: Android 7.1.2;
Алоқа имкониятлари: WiFi, 3G, 4G w/ VoLTE, Bluetooth 4.2, FM Radio, GPS, single ёки dual SIM;
Сенсорлар: акселерометр, ёруғлик сенсори, оралиқ-масофа сенсори, гироскоп, овоз сенсори, бармоқ изи сенсори ва бошқалар;
Корпус ранглари: қора, кўк, тилла ранг;
Ўлчамлари: 146.3 x 73.2 x 8.2 мм;
Вазни: 152 грамм;
Нархи: 130 АҚШ доллари.

LG K10 2018:
Дисплей: 5.3 дюймли, HD сиғимли (1280 x 720 пиксел), IPS матрицали, 2.5D безак шишаси қопланган;
Процессор: 1.5 Ггц, 64 бит, 8 ядроли процессор;
Тезкор хотира: 2 / 3 Гб
Доимий хотира: 16 / 32 гигабайтли, microSD орқали 2 терабайтгача катталаштириш мумкин;
Бош камера: 8 мегапикселли, автофокус, LED фоточақноқ (K10α);
Селфи камера: 5 мегапикселли, кенг бурчакли сурат олиш функцияси;
Батарея сиғими: 3,000 мА соат;
Операцион тизим: Android 7.1.2;
Алоқа имкониятлари: WiFi, 3G, 4G w/ VoLTE, Bluetooth 4.2, FM Radio, NFC, GPS;
Сенсорлар: акселерометр, ёруғлик сенсори, оралиқ-масофа сенсори, гироскоп, овоз сенсори, бармоқ изи сенсори ва бошқалар;
Корпус ранглари: қора, кўк, тилла ранг;
Ўлчамлари: 148.7 x 75.3 x 8.68 мм;
Вазни: 162 грамм;
Нархи: 150 АҚШ долларидан бошлаб.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!