LG компанияси CES 2016 кўргазмасида 98 дюймли 8K-телевизорини намойиш этади

LG компанияси CES 2016 кўргазмасида 98 дюймли 8K-телевизорини намойиш этади

2016 йилда LG компаниясининг LED-телевизорлари рўйхати 8K форматли илк модель билан тўлдирилади. Манбаларда ишлаб чиқарувчи томонидан эълон қилинган роликлар орқали 8К ва 4К форматдаги тасвирлар ўртасида фарқни топиш мумкинлигига шубҳа билан қаралмоқда.

CES 2016 кўргазмасига, юқоридаги янгиликдан ташқари, яна учта: UH9500 (55-86 дюйм), UH8500 (55-75 дюйм) ва UH7700 (49 дан 65 дюймгача) флагманлари ҳам тақдим этилади. OLED-телевизорлари чизиғидаги телевизорларни эса компания десерт ўрнида тақдим этади.

SUPER UHD TV топ-моделларида HDR-контент билан биргаликда, қора рангни янада чуқурроқ қилиб, тасвирлар фарқини янада оширадиган True Black ва Contrast Maximizer технологиялари жорий этилади. 10 битли IPS-панели ColorPrime Plus технологияси билан биргаликда 1 миллиард рангни юзага чиқариб, DCI ранг кенглигининг 90 фоизини қамраб олишга имкон туғдиради. Телевизор қалинлиги эса бор-йўғи 6,6 миллиметрни ташкил этади. Уларда янгиланган интерфейс (ички дизайн)га эга webOS 3.0 операцион системасидан фойдаланилади. Harman Kardon билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган акустика ҳам алоҳида эътиборга молик.

98 дюймли 8К телевизорлари савдоси 2016 йилнинг иккинчи ярмидан амалга оширила бошланади. Айни пайтда эса мазкур маҳсулот суратлари эълон қилинмаган.

 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!