LG компанияси G6 Plus флагманини тақдим қилди

LG компанияси G6 Plus флагманини тақдим қилди

LG G6 флагмани MWC 2017 халқаро анжуманида, март ойининг бошида тақдим қилинган эди. LG компанияси куни кеча бу смартфоннинг давомчиси — G6 Plus’ни тақдим қилди. G6+ смартфони доимий хотиранинг кенгайгани ҳамда симсиз қувват олиш технологиясига эга бўлгани ва бошқа функциялар билан G6 флагманидан фарқли. Қолаверса, ишлаб чиқарувчи янги смартфонда Low Power Consumption қувват тежаш функциясини ҳам жорий қилган.

LG G6+ амалдаги флагманга нисбатан йирик экранга эга бўлмади. 5.7 дюйм экран кичик ҳам эмас, аслида. Унинг доимий хотира сиғими 64 ГБ.дан 128 гигабайтга етди, шунингдек флагман симсиз қувват олиш ҳамда Faceprint фойдаланувчи қиёфасини таниш функцияси, Quad DAC овоз ва аудиони қайта ишлаш технологиясига эга бўлган. Faceprint ёрдамида фойдаланувчи смартфондаги бирор тугмани босмасдан тизимга кириши мумкин бўлади. Бунинг учун девайсни қиёфага тутса бўлди — телефон тизими 1 секундда очилади.

Айни пайтда АҚШда сотилаётган LG G6 симсиз қувват олиш технологиясига эга бўлса ҳам, унда овозни рақамли қайта ишлаш технологияси мавжуд эмас. Кореяда сотилаётган LG G6’да эса тескариси. G6+ эса ҳар иккала технология билан таъминланган.

Яна бир ўзига хос жиҳати — корпуснинг хилма-хил рангларда ишлаб чиқарилаётгани. LG янги флагманини “Optical Astro Black” (қора), Optical Terra Gold (тилла ранг) ва Optical Marine Blue (мовий) каби янги рангдаги корпусларда тақдим қилмоқда. Шунингдек, смартфон комплектидан таниқли Bang & Olufsen брендига хос аудио-қулоқчинлар жой олган.

LG G6 5,7 дюймли, QHD+ (1440 x 2880 пикселли) сиғимли FullVision дисплейга, 120 градус бурчак остида сурат олувчи 13 мегапикселли 2 та объективдан иборат бош камерага, 2016 йилнинг илғор Qualcomm Snapdragon 821 процессорига эга.

LG G6+ флагманида 4 ГБ тезкор хотира, 3300 мА соат электр сиғимига эга аккумулятор ўрнатилган. “Ақлли телефон” Android 7.1 операцион тизимининг ўзлаштирилган UX 6.0 интерфейсида фаолият кўрсатади.

Шунингдек, компания 32 гигабайтли доимий хотирага эга LG G6’ни ҳам тақдим қилди. Бу айни пайтда сотилаётган, 64 гигабайтли LG G6’нинг арзон талқини.

Нарх-наво
LG G6 смартфонининг базавий, яъни 64 ГБ (LG LGH870DS) модели апрелда халқаро бозорда 890 АҚШ долларидан сотила бошланган эди. Орадан 2 ҳафта ўтиб унинг нархи 15 фоизга тушиб кетди. Айни пайтда смартфон 600 АҚШ долларидан ҳам сотилмоқда.

LG G6+ эса июлдан 800 доллар баҳосида сотувга чиқарилади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.