LG компанияси ҳозиргина G6'нинг ҳамёнбоп версиясини тақдим қилди

LG компанияси ҳозиргина G6'нинг ҳамёнбоп версиясини тақдим қилди

LG компанияси бугун "Q" туркумига кирувчи 3 та -- LG Q6, Q6+ ҳамда  Q6α смартфонларини тақдим қилди. 5.5 дюймли бу смартфонларга LG G6 каби FullVision (яъни, томонлар нисбати 18:9 ҳажмли) илғор дисплей ўрнатилган. LG компаниясининг маълум қилишича, бу смартфонлар ўрта нархли бўлса ҳам, ўзида қимматбаҳо флагман смартфонларнинг жиҳатларини жам қилган. Яъни, улар G6 флагманининг "mini" талқини ҳисобланади.

LG Q6α модели мазкур туркумнинг "кенжаси", LG Q6 – "ўртанчаси", ва LG Q6+ – "тўнғичи"дир. старшей. Бу моделлар ўртасидаги ягона фарқ -- тезкор ва доимий хотира сиғимининг катта-кичиклигидадир.

Яъни, тўнғич модел -- LG Q6α 2 ГБ тезкор ва 16 ГБ доимий, LG Q6 – 3 ГБ тезкор ва 32 ГБ доимий, LG Q6+ – 4 ГБ тезкор ва 64 ГБ доимий хотирага эга бўлган. Смартфонлар Android 7.1.1 Nougat операцион тизими бошқарувида фаолият кўрсатади.


LG Q6a

Улар дизайнига кўра,  LG G6 билан бир хил. Фақат бош камера бир объективли. FullVision технологиясига эга ёрқин дисплей атрофи ҳам ўта юпқа ром билан ўраб олинган.

Смартфонларга ҳамёнбоп смартфонлар ўртасида оммалашган бир кристалли ҳамда 8 ядроли Snapdragon 435 процессор платформаси, Adreno 505 видео-картаси, диагонали 5,5 дюйм ва сиғими 2160х1080 пикселли дисплей, электр сиғими 3000 мА·соат бўлган аккумулятор ўрнатилган. Full HD+ сиғимли дисплейнинг ҳар дюймига 442 та пиксел тўғри келиши -- қойилмақом!


LG Q6 Plus

Смартфонлар алоқанинг Wi-Fi 802.11n ва Bluetooth 4.2, LTE  стандартларини қўллаб-қувватлайди.










LG Q6

Компания бу туркумдаги смартфонларга 13 мегапикселли бош ва 5 мегапикселли олд камера ўрнатган. Олд камера 100 даража бурчак остида сурат олади.

LG Q6, Q6+ ва Q6α корпуси ва ромлари 7000 серияга кирувчи тоза алюминий қотишмасидан тайёрланган. Шунингдек, LG Q6 смартфонлари бармоқ излари сканерига эга бўлмаган бўлишса ҳам, илғор биометрик тасдиқлаш тизими билан ҳам мақтана оладилар. Яъни, улар ҳам LG G6 каби, фойдаланувчи қиёфасини текширувдан ўтказиб, сўнг тизимни блокировкадан чиқаради.

Ўлчамлари — 142,5 × 69,3 × 8,1 мм.

Вазни — 149 грамм.

LG Q6 смартфонлари жаҳон смартфон бозорларига август ойида чиқарилади. Смартфонларнинг ўртача 300 АҚШ долларидан бошлаб сотилиши кутилмоқда.