LG Nexus 5X: бармоқни дарҳол сканерлайдиган қурилма

LG Nexus 5X: бармоқни дарҳол сканерлайдиган қурилма

Бу йилда иккита Nexus смартфони ишлаб чиқарилди. Одатда Google ҳар йили биттадан смартфонни тақдим қилар эди, аммо каттакон Nexus 6ни бозор “суймаган” кўринади. Шундай қилиб, Nexus 5X пайдо бўлди. Уни яна LG ишлаб чиқармоқда. Янги камера, бармоқ изини сканерлаш, хизмат муддатини узайтириш учун махсус режим, шунингдек, янги процессор ва корпус ранги ўзгаргани асосий янгиликлар бўлди.

Нафислиги

Диққатни энг аввал ташқи кўриниши ўзига тортади. Nexus 5нинг ингичка ҳошияси бор. Корпуси юпқалиги, оғирлиги ва ҳошияси аввалги версиясига қарганда стандартроқ. Овозни кўтариш тугмаси ва қувватлаш улагичи юқорида жойлашган. Ҳозир ялпиз рангида ишлаб чиқарилмоқда, аммо келажакда оқ ва қора ранглилари ҳам чиқади. Марҳамат, видеода томоша қилинг

Қулай сканер

Бармоқ изи сканери кўпинча смартфон экрани остида бўлади, Apple, Samsung, Lenovo, Meizu бунга мисол. Янги Xperia Z5 Sony қувват тугмасига ўрнатиб смартфон ёнига жойлади. HTC, Huawei ва LG эса орқа панелга ўрнаштирди. Топқирликка эътибор қилинг – смартфонни қўлга олиш билан автоматик тарзда бармоқ сканерланади.

Сканер аниқ ишлайди, хатоликлар жуда кам. Аммо блокдан ечиш функциясидан ташқари бошқа функциялари йўқ.

Янги камера

Модулни янгилаб 12 мегапикселли сенсор қўйилди. Камера қавариб чиқиб туради, корпус сирти силлиқ эмас. Лазерли автофокуси бор, ёруғлик кучи юқори f/2.0, видеони 4Кга ёки 120 fpsли slo-moга ёзилади.

Фотолар сифати одатдагича. LG G4 даражасида эмас. Қувват тугмасига икки марта босилса, камера ишга тушади.

Бир оз кучлироқ

LG G4 флагманининг Qualcomm Snapdragon 808 процессори олинган. Тезкор хотираси 2 ГБ. 16 ёки 32 ГБ хотираси мавжуд. Дастлабки версиясида 11 ГБдан озроқ жой бор.

Динамиклардан бири экран остида иккинчиси устида жойлашган. Афсуски, стерео овоз йўқ. Смартфоннинг дисплейини пастга қилиш қўйса, овоз юзага ютилиб кетмайди, яхши эшитилади.

Ишлаш муддати

Full HD томоша режимида видео кўрилса, 6,5 соатга етади. Ўйин иштиёқмандларига эса 2,5-3 соатга. Ўртача фойдаланувчи бир кунда зарядлайди, аммо эртадан кечгача интернетда ўтирувчилар куннинг ярмидаёқ розетка қидиришлари тайин.

Аккумулятор сиғими 2700 мА соат, симсиз зарядлаш имкони йўқ. Аммо (янги Qualcomm  процессори ва USB Type-C улагичи шарофати билан) тез зарядлашнинг иложи топилди. 15 дақиқада аккумулятор 1/3 ҳисса заряд олади.

 Окей, Гугл

Овозли бошқарув кутиш режимида ишлайди. “Окей, Гугл”, деб буйруқ беришингиз мумкин. Албатта, у сизга чой дамлаб келтирмайди, чунки ичида чой дамлайдиган жин йўқ. Аммо уйғотгични маълум вақтга созлаш, дўстингизга қўнғироқ қилиш, тақвимга бирор ҳодисани киритиш каби юмушларни эплай олади.

Бундан ташқари Doze номли янги функция пайдо бўлди. Смартфон сопроцессор ёрдамида эгасининг фаоллиги ҳақида маълумот тўплайди. Агар қурилмадан фойдаланилмай ётган бўлса, қувватни тежаш учун фон жараёнларини тизимнинг ўзи ўчириб қўяди.

Янги тизимнинг ташқи қўшимчаларидан кўра ички механикасида ўзгаришлар кўпроқ. Дастурларни иш столининг ўзидан ўчириб ташласа бўлади. Барча иловалар бўйича қидирув хизмати бор.

Одатдаги экран

Экран бир оз катталашган. 5,2 дюйм, экран сиғими Full HD, тасвир сифати яхши.

Хулоса

Қаердан сотиб олиш мумкин?

www.olx.uz $340 Сотиб олиш

 Афзаллиги

 Камчилиги

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!