LG расман G6+ видеосини тақдим этди

  •   DiMaX
  •  1597
  •  05.07.2017 15:25

LG расман G6+ видеосини тақдим этди

LG компанияси ўзининг бўлажак флагмани – G6+ смартфонининг расмий видеоролигини эълон қилди. Бу – G6 моделининг илғор вариантидир, деб ёзади GSMArena.

 Ушбу гаджет корпуси чангдан ва сувдан ҳимояланган. Видеода унинг икки хил рангдаги – мовий (Marine Blue) ва тилларанг (Terra Gold) вариантлари намойиш этилган.

LG G6+ девайси 128 ГБ ички флеш-хотирага эга ҳамда Qi стандартидаги симсиз қувватлаш технологияси билан таъминланган (мазкур технология фақат АҚШда сотилаёдиган оригнал LG G6 учун амал қилади). Бундан ташқари, смартфон жамланмасида илғор B&O Play қулоқчинлари ҳам келади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!