LG Stylus 3 фаблетига тегишли техник параметрлар ошкор қилинди

LG Stylus 3 фаблетига тегишли техник параметрлар ошкор қилинди

Айни пайтда АҚШда ўтказилаётган CES 2017 кўргазмаси доирасида Жанубий Кореянинг LG компанияси LG Stylus 3 номли янги версиядаги фаблетга доир техник параметрларни ошкор қилди. Бироқ смартфонларнинг ўзи кўргазмада намойиш этилмаган.

Компания вакилларининг берган маълумотига кўра, LG Stylus 3 ҳар бири 13 Мпли қўш камера, 8 Мпли олд камера, MediaTek MT6750 процессори ва 5,7 дюймли HD экран билан жиҳозланади. Модель стилус билан чиқарилади, Android Nougat дастурига ишлайди. Шу билан бирга, қурилма FM-радиони қўллаб-қувватлаши билдирилган.

Қурилма бармоқ изи билан ҳимояланади, Wi-Fi ва Bluetooth модулларига эга бўлади. Батареясининг сиғими – 3200 мА/соат.

Ҳозирча моделнинг нархи номаълум.

Манба: mobiltelefon

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!