LG V10 тавсифи: иккита экран, иккита селфи-камера

LG V10 тавсифи: иккита экран, иккита селфи-камера

LG компанияси ҳам барча ишлаб чиқарувчилар қатори бугунги кучли рақобат шароитида харидорларни ҳайрон қилишга интилмоқда. LG V10 флагменини ана шундай уринишлар маҳсули, дейиш мумкин. Келинг, ўзига хос янгиликларга “қўл урилган” смартфон билан танишиб чиқамиз.

Бир смартфонга икки дисплей

LG V10 смартфонининг асосий экрани остида яна бир қўшимча кичик экран жойлаштирилган. Экран “қулфланган” чоғда, иккинчиси ишга тушади. Қўшимча экранда эслатмалар (вақт, сана, тақвим эслатмалари, СМСлар ва ҳ.) акс этади. Ўнг томонидаги свайп тезкор менюни очади ва шу орқали чироқ ҳамда камерани ёқиш мумкин. Иккинчи экраннинг кўриниши ўзгача бўлса-да, оламшумул инновация деб бўлмайди. Қўшимча экрансиз ҳам бемалол “яшаш мумкин”.

LG V10 – йирик смартфон. Асосий дисплей ўлчами– 5,7 дюйм. Экран фойдaланувчига тиниқ ва деталлаштирилган тасвир кўриш имконини беради. Кўрсатиш қобилияти 2560х1440 нуқта ва 1920х1080 ўлчамда. Шу ўринда қайд этиш керакки, бундай йирик экран аккумуляторга кўп “меҳнат юклайди”.

Панорамали селфи

Қурилмада иккита селфи-камера мавжуд. Нега? Чунки бири билан оддий, тўғридан-тўғри селфи, иккиничиси билан панорамали селфи тушириш мумкин. Бу ранг-баранглик нафақат “селфиман”лар, балки барча фойдаланувчилар учун ҳам қизиқ, албатта.

Иккала модуль ҳам 5 мегапиксель. Фақат биринчисида оддий объектив (80°), иккиничиси эса кенгхажмли(120°).

Универсаль камера

Асосий камера автоматик режимда ҳам жуда яхши суратга олади. Махсус лазер тизим кўмагида тез ва аниқ тарзда фокусни тўғрилаш мумкин. Қолаверса, LG V10 смартфони камерасида 4K UHD тиниқлигида видео тасвирга олиш мумкин.

Суратга олиш пайтида объектни жуда яқинлаштириш имкони мавжуд. Шу ҳолатда олинган натижа қониқарли.

Тўғри, баъзида кадрлар бир оз сарғаяди, 16-мегапиксель фотографиялар тўлиқ хажмда кўрилганда, четларида айрим “бузилиш”ларни учратиш мумкин.

Тунги автоматика режимидаги тасвирларда “сарғайиш” аниқ кўринади, ортиқча шумлар ҳам эшитилади.

Камерада олинган суратлар

Қувват масаласи қандай?

Йирик экранга эга смартфонларда қувват доимий долзарб мавзу. V10 смартфони бу борада қандай имкониятга эга? Аралаш режимда фойдаланилганда қуввати 9 соатга етади. Уни синаб кўриш учун 100 га яқин фотосуратлар, бир неча видеолар олинди, 7 дақиқа мулоқот қилинди, браузердан Facebook “варақланди”, хатларга жавоб берилди, мессенжерда ёзишималар олиб борилди ва 45 дақиқа сериал томоша қилинди. Интенсив равишдаги шу каби ишлар учун аппарат қуввати 12-14 соат “туриб берди”.

LG V10 смартфонининг тўлиқ қувватга эга аккумулятори билан 6 соат максималь тезликдаги Full HD видео кўриш ёки 3,5-4 соат мобиль ўйинлар ўйнаш мумкин.

Бироқ Samsung Galaxy Note 5`нинг ҳудди шундай 3000 мАс аккумулятори билан 10 соат видео томоша қилиш мумкин. Бундан англашиладики, LG да яна оптимизация билан боғлиқ муаммо мавжуд. Samsung`га эса AMOLED тежамкорлик берган.

Лекин унинг ўзига хос томони шундаки, LG V10 аккумулятори ўрнатма. Бу эса бизга аккумуляторни арзонга таъмирлатиш ёки доимий алмаштириб юриш имконини беради.

“Ичи”да қандай об-ҳаво?

LG дастурчилари смартфонга Qualcomm Snapdragon 810 “топ” чипини маъқул кўришмади ва 1,8 ГГц такт частотали, олти ядроли Snapdragon 808ни ўрнатишди. У билан энг талабчан Android-ўйинларни ҳам бемалол ўйнаш мумкин ва қизиб кетмайди.

Турли “қотиб қолишлар” ва “оғирлашиш”лар ҳам йўқ. Сабаби, кучли процессоргина эмас, балки аппаратдаги 4 ГБ тезкор хотирадир. Ўрнатма хотира 64 ГБ да “тўхтаган”, лекин microSD картаси ёрдамида 128 ГБ гача кенгайтириш имкони бор.

Аппаратнинг яна бир “фишка”си—овоз. Ичига Sabre компаниясининг 32 битли рақамли-аналогли овоз ўзгартувчи қурилмаси ўрнатилгани сабаб, карнайда ҳам, қулоқчинда ҳам товуш жуда сифатли.

Дизайн

Тан олиш керак, LG V10 жуда чиройли дизайнга эга. Расмларини кўриб ҳам баҳо бериш мумкин. Танлов имкони ҳам етарлича. Нафақат металли, балки майин, ялтирмайдиган пластикли вариантлари ҳам бор. Корпуси йирик бўлса-да, дид билан жило берилган.

Хулоса

Қаердан сотиб олиш мумкин?

www.olx.uz $475 Сотиб олиш

 Афзаллиги

 Камчилиги