LG V30 флагмани олган илк суратларга баҳо беринг

LG V30 флагмани олган илк суратларга баҳо беринг

Берлинда ўтаётган IFA 2017 конференцияси доирасида LG компанияси LG V30 флагманини тақдим қилгани ҳақида хабар берган эдик. Конференциянинг бош смартфони бўлган LG V30 гаджети техник концепция ва жиҳатларига кўра, LG G6'нинг давомчиси бўлиб, қатор параметрлари билан диққатга сазовор.

LG доимо ўзининг флагманларида сифатли камерани татбиқ қилиш пайида бўлади. V30 ҳам бундан мустасно эмас. Қўш модулли бош камерага эга LG V30 сурат олишда Samsung Galaxy Note 8, Google Pixel 2 ва iPhone 8 билан беллашишга тайёр.

У f/1.6 ҳажмли диафрагма ўрнатилган жаҳондаги илк камерафон. Бу ёруғлик линзаси бугунги муқобилларидан илғор. Таққослаш учун, рақиб-компания бўлмиш Samsung флагманлари -- Galaxy S7, S8 ва Galaxy Note 8'да f/1.7 линзаларидан фойдаланган. f/1.6 линзасининг ёруғлик ўтказиш даражаси LG G6'даги f/1.8 линзасига қараганда 4% га кўпроқ.

Ҳозирча LG катта умид билдираётган флагманда олинган суратларга баҳо беринг.

Орқа панелдаги 2 та объективлардан бири бош модул бўлиб, 16 мегапикселли ва айнан унга f/1.6 ҳажмли апертура ўрнатилган. Бу сенсор 71 градус бурчак остида суратга олади. Ёрдамчи модул эса 13 Мп ва у манзарани 125 градус бурчак остида муҳрлайди, шунингдек f/1.9 ҳажмли ёруғлик линзасига эга. Бош камерада суратни электрон ва оптик барқарорлаштириш тизими, гибрид автофокус тизими ва қўш тусли светодиод мавжуд. Модулда "эркин режим", "рақамли яқинлаштириш" каби дастурий функциялар бор.

Шу билан бирга,  LG–Cine Log режими суратдаги динамик диапазонни  кенгайтиради, Point Zoom функцияси кадрнинг керакли жойини катталаштиради, Graphy эса жаҳон бўйлаб профессионал фотосуратчилар олган суратлар жамланмаси бўлиб, фойдаланувчига таассуротли расмлар олишга кўмаклашади.

Эслатиб ўтамиз, LG V30 смартфони 6 дюймли, OLED матрицали ва QuadHD (2880 x 1440 пикселли) дисплей билан таъминланган. Девайс Qualcomm Snapdragon 835 процессори, 4 ГБ "оператив" хотирага эга бўлган. LG V30 аккумулятори 3300 мА соат ток сиғимини жам қилади. Батареяни симсиз қувватлаш мумкин. Смартфонда Bluetooth 5 стандарти жорий қилинган. LG V30 аккумулятори 3300 мА соат ток сиғимини жам қилади. Батареяни симсиз қувватлаш мумкин. Смартфонда Bluetooth 5 стандарти жорий қилинган.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!