LG V30+ Россияда сотилмоқда, расмий нарх билан танишинг!

LG V30+ Россияда сотилмоқда, расмий нарх билан танишинг!

6 декабрда LG V30+ смартфони Россия смартфон бозорида расман сотувга чиқарилди. Янги гаджетнинг ҳозирча 128 гигабайтли доимий хотирага эга талқинини харид қилиш мумкин.

Смартфон LG V30+ 6 дюймли, OLED матрицали ва QuadHD (2880 x 1440 пикселли) дисплей билан таъминланган. FullVision экраннинг томонлар нисбати 18: 9 стандартида.

Qualcomm Snapdragon 835 процессори, 4 ГБ "оператив" хотирага эга смартфоннинг доимий хотира сиғими 64 ГБ ёки 128 ГБ. Смартфонда, шунингдек, microSD бўлиб, унга 2 терабайтгача ҳажмли флешка ўрнатиш мумкин.

LG V30 Plus бош камераси қўш модулга эга бўлган: 16 Мп ва 13 Мп. Уларга энг яхши -- f/1.6 ва f/1.9 ҳажмидаги ёруғлик линзалари ўрнатилган. Айтиш керакки, бу смартфон камерасида f/1.6 ҳажмли диафрагма ўрнатилган илк флагман. Бу линза камерага кўпроқ ёруғлик ўтказиш имконини беради.

LG V30 аккумулятори 3300 мА соат ток сиғимини жам қилади. Батареяни симсиз қувватлаш мумкин. Смартфонда Bluetooth 5 стандарти жорий қилинган. IP68 ҳимоя гувоҳномасини олган корпус Corning Gorilla Glass 5 шишаси билан қопланган.

LG V30+ в Россияда 59 990 рублдан, яъни 1000 АҚШ долларидан сотувга чиқарилган. Смартфонга қўшиб B&O Play аудио-қулоқчинлари совға қилинади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.