LG V35 ThinQ: «жонли» сурат намойиш этилди

  •   Saroy
  •  906
  •  25.05.2018 11:46

LG V35 ThinQ:  «жонли» сурат намойиш этилди

Ҳали маълум қилинмаган LG V35 ThinQ смартфонининг “жонли” сурати тармоқларда пайдо бўлди.

Расм Wireless Power Consortium сайтининг маълумотлар базасига жойланган. Кўринишидан, янги смартфоннинг ташқи қиёфаси  шу йил февраль ойида намойиш қилинган LG V30S Thinq моделидан унчалик фарқ қилмайди. Фотосуратда девайснинг олд томонини кўриш мумкин,  кичик ромли катта дисплей кўриниб турибди. Унда сўзлашиш динамиги, олд камера ва турли датчиклар жой олган.

ЎҚИНГ: Бир объективли Galaxy S8 бош камераси “қўш кўзли” LG G6 ва iPhone 7 Plus’га қарши

Тарқалган хабарларга қараганда, LG V35 ThinQ  6-дюймли QHD+ форматли OLED экранга эга бўлади, томонлар нисбати 18 га 9. Қурилманинг ишлашини тезкор хотираси 6 ГБ бўлган  Snapdragon 845З процессори таъминлайди. Смартфонга 64/128 ГБли хотира сақлагич ўрнатилади,  батарея сиғими 3000 мАч. Қурилма қўш камерага (LG G7 Thinq да ҳам шундай эди) ҳамда  32-битли Quad DAC Hi-Fi чипига ҳам эга.

Янги смартфон келаси ойдан бошлаб харидорлар ҳукмига ҳавола этилса керак. Бундай ташқари, LG  компанияси яна иккита арзон модели – X2 (2018) ва X5 (2018) ҳақида ҳам маълум қилганди.

ЎҚИНГ: АҚШда iPhone’дан кейинги оммабоп смартфон брендлари аниқланди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!